13 January 2016
01:24 - Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти ҳақида янги журнал чоп қилинади
«Жаҳон» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда миллий армия ҳаётини акс эттирадиган янги журнал таъсис этилади. Бу ҳақда аввалги куни Тошкентдаги Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон саройида бўлиб ўтган анжуман пайтида гап чиққан.

“Мудофаа ва ҳарбий қурилиш, миллий армияни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш соҳаларида эришилаётган муваффақиятларни аҳоли ўртасида янада кенг тарғиб этиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари» номли махсус журнални нашр этиш режалаштирилмоқда” дейилади хабарда. Маълум бўлишича, илк босқичда у ўзбек тилида нашр этилади ва кенг жамоатчилик ўртасида тарқатилади.