12 January 2016
18:49 - Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси суд залидан озод қилинди
Бир вақтлар ҳукуматнинг қўғирчоғи бўлган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари мустақил ташкилотининг Жиззах вилояти бўлими раиси Ўктам Пардаев жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Дўстлик тумани суди қарорига мувофиқ, суд залидан озодликка чиқарилди. У пора бериш, фирибгарлик ва ҳақорат қилишда йбланган ва ўтган йилнинг 16 ноябрида ҳисбга олинганди. Қарийб икки ойлик ҳибсдан сўнг у муайян ҳуқуқ, яъни ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб ишлаш ҳуқуқидан 3 йилга маҳрум қилинди.

37 яшар ҳуқуқ ҳимоячиси маҳаллий фуқаролардан бирининг тузоғига туширилган ва ҳибсга олинганди. Кўплаб халқаро ташкилотлар унинг озод этилишини талаб қилишди ва у амнистия акти туфайли жазодан озод қилинди.