Кундалик хабарлар - 06 June 2016
21:34Ўзбекистон жанубида жазирама 44 даражага кўтарилади
Мазкур расмий маълумот бугун Ўзбекистон гидрометеорология маркази томонидан айтилди. Марказ хабарига кўра, эртага, 7 июнда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Цельсий шкаласи бўйича 44 даражагача иссиқ бўлади. Меҳнат муҳофазаси ҳақидаги қонунларда жазирама туфайли одамларга давлатнинг ёрдам бериши кўзда тутилгани ва бизнинг давлат ҳар қандай ёрдамдан ҳар қачон қочишиини ҳисобга олсак, расмий маълумотлар бироз юмшатилган бўлиши, аслида, ҳарорат яна ҳам юксакроқ бўлиши мумкинлиги ўз-ўзидан маъл...
21:10Пекин миллати уйғур бўлган давлат хизматчилари, ўқувчилар ва болаларга рўза тутишни тақиқлади
Туркияда чиқадиган энг катта “Миллиёт” газетасининг хабарларига кўра, Хитойда ҳукмронлик қилаётган коммунистик режим ҳар доим бўлганидек, бу йил ҳам мусулмонларга рўза тутиримаслик учун қўлидан келган ҳар нарсани қилмоқда. Табиий, Хитой ҳамма нарсани асосан мусулмонлар яшайдиган Синжон-Уйғур автоном ўлкасида, аслида, Уйғуристонда қилмоқда. Бу ерда давлат ишида ишлайдиганлар, ўқувчилар ва болаларга рўза тутиш тақиқланди. 10 миллиондан кўпроқ одам яшайдиган Уйғуристонда ошхона ва ресторанларга ...
18:29Польшада Россияга қарши 31 минг кишилик ҳарбий машғулотлар бошланди
Бугун Польшада НАТО ва унинг ҳамкорлари ҳисобланадиган 5 мамлакатнинг ҳарбийлари иштирокида “Анаконда-2016” деб номланган катта масштабли машғулотлар бошланди. Польша иккинчи жаҳон уруши пайтида Россия тарафидан босиб олинган ва ҳозир Россия Федерацияси таркибида бўлган Калининград (Кёнигсберг) вилояти билан чегарадош бўлгани сабабли, руслар бу машғулолтларни ўзларига қарши қаратилган хавф деб ҳисобламоқдалар. Ва тўғри ҳисобламоқдалар, машғулотларнинг мақсади Россияга тиш кўрсатиш ва Кёнигсберг...
16:33Россия Президенти Санкт-Петербургда бўладиган халқаро иқтисодий форумга аввалдан табрикнома юборибди
Ҳа, Санкт-Петербургда 16-18 июнь кунлари ХХ Петербург Халқаро Иқтисодий Форуми бўлади. Владимир Путин у ерда иштирок этса керак. Аммо, у бугуноқ форум иштирокчилари, ташкилотчилари ва меҳмонларига қутлов хати юборганини тушуниш қийин. Балки, унинг мақсади – авваллари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмаган, Ғарбнинг санкцияларидан кейин қиймати яна ҳам тушиб кетаётган бу Форумга ҳаммани диққат-эътиборини тортишдир Путин ўз табригида йилдан йилга Петербургадаги Форумнинг обрўси ва таъсир кучи орт...
- 23:30Казахстан: Одно кровавое событие, две новости. Все эсе это давно предсказывал “Харакат”
В ходе антитеррористической операции в Актобе уничтожено 4 преступника, 7 задержаны - МВД РК В ходе проведения антитеррористической операции в Актобе уничтожено четыре преступника, семеро задержаны, из них двое ранены, сообщил руководитель департамента государственного языка и информации МВД РК Алмас Садубаев. «По уточненным данным, преступники совершили вооруженное нападение на оружейный магазин «Паллада», где убили продавца и сотрудника охранного агентства «Жедел Кузе...
21:33“Ҳаракат” яна ҳақ чиқмоқда: Европага келаётган қочқинлар ичида насронийликни қабул қилиш кўпаймоқда
Европага етиб олиш ниятида ўлимдан ҳам қўрқмасдан йўлга чиққан Осиё ва Африкалик қочқинларнинг кўпчилиги мусулмонлар эканлиги, улар асосан ўз мамлакатларидаги қашшоқлик туфайли Ғарбга қочаётганлари ҳақида ёзган “Ҳаракат” Агентлиги, бу ҳақдаги хабарларни таҳлил қилар экан, қуйидагича гапиришгача борган эди: “Агар бу қочқинларга Ғарб давлатларига кириш учун насронийликни қабул қилишлари кераклиги ҳақида талаб қўйилса, қочоқ мусулмонларнинг сал кам ярми бу талабни дарҳол қабул қилади”. Англияда ...
18:17Кеча бошланган уч тарафлама ҳужум натижасида ИШИД йўқ бўлади, аммо терроризм эмас
Жаҳон ахборот воситалари ИШИДга уч тарафдан ҳужум бошланганини билдирмоқдалар. Ҳужумларнинг биринчиси ИШИДнинг пойтахти ҳисобланадиган Ракка шаҳрининг ғарбий қисмига қарши бошланди. Бу ҳужум Россиянинг ёрдами, балки, иштирокида Сурия қўшинлари тарафидан уюштирилмоқда. Иккинчи ҳужум эса, айнан шу пойтахт Ракканинг шарқий қисмига суриялик курдларга оид Бирлашган Демократик Партиянинг Халқ Мудофаси Бирлиги номли қаноти, тўғрироғи, армияси тарафидан уюштирилмоқда. Ракканинг ғарбида ҳам, ш...
21:23Владимир Путин Россияни кризисдан чиқаришни феълан ўзининг маслаҳатчисига айланган Алексей Кудринга топширгани аниққа ўхшайди
Бир вақтлар Санкт-Петербург мэри Собчакнинг командасида иш бошлаб, ўша ерда Путин билан танишган ва ўшандан бери айнан Путиннинг командасида бўлган, 2000-2011 йиллари Россия молия вазирлигини бошқариб келган, аммо Дмитрий Медведев билан чиқишаолмагани сабабли ҳукуматдан отилган Алексей Кудрин катта сиёсатга қайтаётганини, тўғрироғи, Путиннинг ўзи тарафидан қайтарилаётганини аввал хабар қилган эдик. Айнан ўша кунлари Алексей Кудрин Россия Президенти қошидаги Иқтисодий Кенгаш раисининг ўринбори эт...
14:46Афсонавий боксер Муҳаммад Али 74 ёшда оламдан ўтди
Бир вақтлар жаҳон чемпиони бўлган Муҳаммад Али бир неча кун аввал касалхонага ётқизилгани ва аҳволи оғир эканлиги ҳақида хабарлар бор эди. Ҳозир у оламдан ўтганлиги унинг оила аъзоларига асосланиб АҚШ телеканаллари тарафидан билдирилди. Эслатиб ўтамиз, асли исми Каассиус Марселлус Клей бўлган бу боксер биринчи марта 1960 йили олимпиада чемпиони бўлди, 1964 йили жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиққандан кейин, ўша даврда АҚШда оқ ва қора танлилар орасидаги зиддиятлар чўққисига чиққани таъсири остид...
23:06Андижонда қўғирчоқ театри янги бинога кўчди, Ўзбекистон қачон кўчади?
Хабарчилик деган нарсани масхарабозликка айлантириб бўлган Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги жиддий хабарлар ҳам беришга бошлаганидан хурсанд бўлиш керак. Унинг хабаридан маълум бўлишича, Андижонда вилоят қўғирчоқ театри икки қаватли янги бинога кўчибди. Янги бинонинг 300 тамошабин сиғадиган зали бор. Минг афсуски, зал жуда кичкина. Шу кунларда бу бинода 10-чи Республика қўғирчоқ театрлари мусобақаси бўлмоқда. Кўрамиз, қўғирчоқбозликда қайси вилоят олдинда экан. Маълумки, Ўзбекистон Президен...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Холдаров Исроилжон
Добавить сведенияЧитать дальше...
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведенияЧитать дальше...