04 June 2016
14:46 - Афсонавий боксер Муҳаммад Али 74 ёшда оламдан ўтди

Бир вақтлар жаҳон чемпиони бўлган Муҳаммад Али бир неча кун аввал касалхонага ётқизилгани ва аҳволи оғир эканлиги ҳақида хабарлар бор эди. Ҳозир у оламдан ўтганлиги унинг оила аъзоларига асосланиб АҚШ телеканаллари тарафидан билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, асли исми Каассиус Марселлус Клей бўлган бу боксер биринчи марта 1960 йили олимпиада чемпиони бўлди, 1964 йили жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиққандан кейин, ўша даврда АҚШда оқ ва қора танлилар орасидаги зиддиятлар чўққисига чиққани таъсири остида бўлса керак, Ислом динига ўтди ва исмини Муҳаммад Али деб ўзгартирди.