Кундалик хабарлар - 10 June 2016
02:18Қаршида Амир Темур замонида қурилган кўприк реконструкция қилинибди, шундай кўприк бор бўлганига ишонадиган аҳмоқ топилармикан?
ЎзАнинг хабарида айтилишича, Қарши шаҳрида Амир Темур даврида қурилган кўприк капитал реконструкция қилинган, бу реконструкция қилинган кўприкнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этган. Хабарда тарихимиз ҳақида ҳамманинг жонига теккан баландпарвоз гаплар ҳам қайтарилган. Расмга қаранг, 700 йил олдин юртимизда шундай кўприк қурилгани билан мағрурланишимиз керакмасми? Керак. Аммо, баъзи саволларга жавоб ҳам қидириш шарт, акси...
01:21Барак Обама Демократик Партиянинг президентликка номзоди Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашини очиқлади
Маълумки, бундан 8 йил аввал айнан Барак Обама ва Ҳиллари Клинтон Демократик Партиянинг президентликка номзоди бўлиш учун курашгандилар ва ўшанда Барак Обама демократлар ичида ғолиб чиқиб, кейин президентлик сайловида ҳам ғалаба қозонган эди. Унинг биринчи президентлик пайтида Ҳиллари Клинтон унинг ҳукуматида Давлат Котиби вазифасида ишлаган. Мана энди Ҳиллари Клинтон иккинчи марта демократларнинг президентликка номзоди бўлиш учун курашмоқда. 2 кун аввал АҚШдаги штатлардан бирида у праймериз...
08:33Нурсултон Назарбой Оқтепадаги терактда ҳалок бўлганларни хотирлаш учун бугунни Миллий мотам куни деб эълон қилди
5 июнь куни Қозоғистоннинг Оқтепа шаҳрида исломчи экстремистлар деб тахмина қилаётганлар гуруҳи иккита қурол сотиш дўкони ва қандайдир ҳарбий объектга ҳужум қилиши натижасида 7 киши ҳалок бўлиб, 37 киши ярадор бўлган эди. Ҳалок бўлганларнинг 3 нафари ва ярадор бўлганларнинг кўпчилиги ҳарбийлар эканлиги расмий хабарларда айтилмоқда. Кеча шу воқеа муносабати билан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой расмий баёнот тарқатиб, мамлакатнинг ҳуқуқ тартибот органлари террористларни йўқ қилганлари...
- 01:51Жаҳон давлатларининг хавфсизлик даражаси бўйича рўйхатида Ўзбекистонга 109-чи ўрин берилибди
Дунё давлатларининг турли кўрсатгичлар бўйича рейтинглари рўйхатини тузувчи халқаро ташкилотлар хира пашшадек кўпайиб кетгани ҳозир ҳеч кимга сир эмас. Мана ўшандайлардан яна биттаси дунё давлатларининг хавфсизлик даражаси бўйича рўйхатини эълон қилибди. Қароргоҳи Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган Vision of Humanity ташкилоти жаҳоннинг 162 давлатидаги хавфсизлик даражасини ўзича ўлчаб, уларни бир рўйхатга тиркабди. Бу рўйхатнинг бошида хавфсизлик даражаси кучли бўлган давлатлар турибди: ...
02:24Туркияда депутатларнинг даҳлсизлигини бекор қилиш қонуни Президент Эрдўғон тарафидан кеча имзоланди, бугун кучга киради
Аввалги хабарларимиздан маълумки, 20 май куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси жиддий жиноятларга алоқаси борлиги ҳақида етралича маълумотлар бўлган депутаталарнинг даҳлсизлигини бекор қилиш қонунини қабул қилган эди. Бу қонун Туркия Конституциясида депутатларга берилган мутлоқ даҳлсизликка доир моддаларни ўзгартиради. Кеча Президент Ражаб Эрдўғон бу қонунни имзолади. Бугун бу қонун расмий газетада эълон қилингач, у расман кучга киради. “Миллиёт” газетасида айтилишича, Конституцияга кирит...
01:15Юсуф Жума: Эркин Воҳид яшайверади
То бор экан очунда ўзик* Эркин Воҳид яшайверади. То бор экан очунда ўзбек Эркин Воҳид яшайверади. Сайроқилар қўшиқларида, Галдир**ларнинг ёшликларида, Қалбларнинг қон тешикларида Эркин Воҳид яшайверади. Кечаларнинг оқ тонгларида, Уфқларнинг ол рангларида, Улуғ руҳларнинг жангларида Эркин Воҳид яшайверади. Куйимсани жондан тўйдириб, Мустабиднинг гўрин куйдириб, Юртни суйиб, юртни суйдириб, Эркин Воҳид яшайверади. Баҳорларнинг чеҳраларида, Арслонлар наъралари...
01:27Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху расмий ташриф билан Москвага келди
Маълумки, Совет замонидан бери руслар Яқин Шарқнинг асосий муаммолари бўйича кўпроқ араблар тарафида, Ғарб, табиий, Исроил тарафида бўларди. Бу масалада ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Аммо, Яқин Шарқда Россия-Эрон иттифоқининг таъсир кучи ортди, АҚШники камайди, бунинг устига, Биньямин Нетаньяхунинг Барак Обама билан алоқалари шахсий маънода яхши эмас. Эрон эса, Исроилнинг араблардан ҳам кўпроқ душмани. Шундай пайтда Исроил Бош вазирининг Россияга расмий ташрифини Владимир Путиннинг ҳозирги босчичд...
00:51Ўзбекистонда авиайўловчиларни текшириш тартиби тасдиқланди
Маҳаллий матбуот тарқатган хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси хавфсизлиги йўлида авиайўловчиларни текшириш тартиби тўғрисидаги қарорни имзоланди. Унга мувофиқ, ҳаво хавфсизлиги текширувига барча ҳаво кемалари, йўловчилар, экипаж аъзолари, аэропорт ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар ҳеч қандай истисносиз жалб қилинади. Тақиқланган буюмлар ва моддалар олиб ўтиш имкониятини чеклаш учун текширувдан ўтганлар бундай текширувдан ўтмаганлар би...
- 23:07Ўзбек олимлари ярани тез битказувчи восита ихтиро қилишди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемиясининг Биоорганик кимё институти олимлари янги яра битказувчи восита ихтиро қилишди. Мазкур восита фармацевтика саноати, чунончи этиологияси ва тўқима патологияси ҳар хил бўлган яраларни даволашда тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлган даволовчи композицияни олиш технологиясида фойдаланиш учун мўлжалланган, дейилади маҳаллий веб нашрлар тарқатган хабарда. Унинг вазифаси яра битказувчи малҳам ва инъекция учун эритма (микроимплантат) сифатида қўллаш мумк...
22:27Ўзбекистон делегацияси Бишкекка жўнаб кетди
Бугун Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азим бошчилигидаги делегация Қирғизистон пойтахтига учиб кетди. Бу ерда эртага МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади ва Ўзбекистон ҳукумати номидан унинг раҳбари эмас, балки ҳар доимгидек унинг ўринбосари музокаралар олиб боради. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда ҳукумат раҳбарлари МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир долзарб масалаларни муҳокама...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведенияЧитать дальше...