05 June 2016
21:33 - “Ҳаракат” яна ҳақ чиқмоқда: Европага келаётган қочқинлар ичида насронийликни қабул қилиш кўпаймоқда
Европага етиб олиш ниятида ўлимдан ҳам қўрқмасдан йўлга чиққан Осиё ва Африкалик қочқинларнинг кўпчилиги мусулмонлар эканлиги, улар асосан ўз мамлакатларидаги қашшоқлик туфайли Ғарбга қочаётганлари ҳақида ёзган “Ҳаракат” Агентлиги, бу ҳақдаги хабарларни таҳлил қилар экан, қуйидагича гапиришгача борган эди: “Агар бу қочқинларга Ғарб давлатларига кириш учун насронийликни қабул қилишлари кераклиги ҳақида талаб қўйилса, қочоқ мусулмонларнинг сал кам ярми бу талабни дарҳол қабул қилади”.

Англияда чиқадиган The Guardian газетасининг сайтида черковлардан олинган маълумотларга асосланиб айтилишича, Европага келаётган мусулмон қочқинлар ичида насронийликни қабул қилиш кун сайин ортиб бормоқда. Газета мухбирининг ёзишича, бу ҳақда расмий маълумотлар олиш имкони бўлмаган, аммо черковларда аввал мусулмон бўлганлар сони ортиб бораётгани кўриниб турибди.

Масалан, Берлинга яқин жойдаги Троицк черковига ибодат қилиш учун келадиганларнинг сони сўнги икки йил ичида 150 дан 700 га чиққан. Ортиш асосан мусулмонлар ҳисобига бўлаётганини шу черковнинг пастори Готфрид Мартенқ (Gottfried Martens) тасдиқлабди. Австиряда ҳам насронийликни қабул қилиш ниятида черковларга ариза берганларнинг сони кескин ортишга бошлабди.

Бундайларнинг кўпчилигини мақсади – шу йўл билан тезроқ келган мамлакатларида расмий мақом олишдир, дейилади газетадаги мақолада.

Қочқинлар кўпроқ яшайдиган жойларлаги ҳамма черковларда шу каби нарсалар бўлмоқда. Масалан, эронлик собиқ мусулмон Муҳаммад (Mohammad Eghtedarian) ҳозир Ливерпулдаги черковда пасторлик қилмоқда. Черковлардаги пасторлар мусулмонларнинг мулла-имомларига ўхшаган одамлардир.

Ҳеч шубҳа йўқки, Ғарб мамлакатларида яшаш ҳаққи олиш учун мусулмонлар ўз динларидан воз кечиб, насронийликни қабул қилишлари кераклиги айтилса, мусулмонларнинг сал кам ярми бунга рози бўладилар.

Ислом уламолари бу ҳақда ўйлашлари, бунинг олдини олиш ва Ислом дунёсидаги аҳволни ўзгартириш учун керакли ҳаракатларни қилишлари керак. Акс ҳолда, улар Исломнинг душманларидир.

Расмда – Франциядаги қочқинлар лагерларига яқин жойдаги черковда Исо Пайғамбарга сиғинаётган, аммо ҳали ҳижобидан айрилишга ҳам улгурмаган мусулмон аёл.