Кундалик хабарлар - 28 February 2017

  • 22:28Ўзбекистондан АҚШга авиапарвозлар сони оширилди

    “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати Тошкентдан Нью-Йоркка амалга ошириладиган мунтазам парвозлар сонини оширади. Рига орқали якшанба кунлари амалга оширилаётган рейслар 30 мартдан бошлаб, ҳафтанинг пайшанба кунларида ҳам амалга оширилади. Тошкент - Нью-Йорк - Тошкент рейси авиачиптаси нархи 7 771 300 сўм бўлиб, у “қора бозор” курсида 1100 АҚШ долларини ташкил қилади. Тошкент ва Нью-Йорк шаҳарлари ўртасидаги масофа 10 173 километрга тенг, дейди мухбиримиз.

  • 21:36Шавкат Мирзиё Россия Ташқи разведка хизмати директорини қабул қилди

    Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарига кўра, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё Тошкентга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди. Маълум бўлишича, Россиянинг бош жосуси ва Ўзбекистгн президенти ўртасидаги мулоқотда икки мамлакатнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинган. Умумий руҳдаги хабардан суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган ...

  • 20:25Туркия президенти Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимни қабул қилди

    Кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулда Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Маҳаллий турк нашрларида ёзилишича, Туркия бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ва миллий мудофаа вазири Фикри Ишиқ қатнашган учрашув 1 соат вақт давом этган. Ўзбекистон делегацияси Истанбулда ўзбек-турк бизнес-форумида иштирок этган, унинг якунида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишувлар имзоланган. Т...

  • 19:15Наманган туманига ҳоким тайинланди

    Наманган тумани ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят ҳокими қарорига биноан ўз вазифасидан озод қилинди. Туманга янги ҳоким этиб Шуҳратжон Давронов тайинланди. У ҳозиргача “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келарди. Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, халқ депутатлари Наманган тумани кенгаши ишида вилоят ҳокими қатнашиб, сўзга чиқибди.

27 February 2017
  • 21:48Тошкентда яна ёнғин: йирик бизнес марказга ўт кетди

    Бугун, 27 февраль куни тушдан сўнг Тошкент шаҳридаги Wyndham Tashkent меҳмонхонаси ёнидаги бизнес марказига ўт кетди. Интернетда тарқалган суратларда Амир Темур шоҳкўчаси ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида жойлашган бинонинг юқори қаватларидан бирида жойлашган хонадан олов ва қуюқ тутун чиқаётганини кўринади. Доимгидек, ёнғин кўлами ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар очиқлангани йўқ. Ёнғин муносабати билан Олой бозори атрофидаги автомобиллар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. UMS мобиль алқо...

  • 20:24Ўзбекистонда хабарчилининг аҳволи: АҚШ ҳукумати делегацияси 25 февралда Тошкентда учрашувлар ўтказибди

    АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Дэниел Розенблюм 25 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулази Комил билан учрашгани ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кеча хабар берди, биз бугун бермоқдамиз. 21 асрда Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи шунақа. Хуллас, бу учрашув чоғида ўзбек-америка муносабатлари истиқболлари, минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашилгани айтилади. Тарафлар шу йилнинг 1 февраль куни Тошкентда...

  • 19:33АҚШ долларининг қиймати сезиларли ошмоқда

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки АҚШ долларининг расмий курсини яна 47 сўмга оширди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ошиш 58 сўм бўлган эди. Яъни, сўнгги икки ҳафтада ошаётган қиймат АҚШ доллари курсини “қора бозор”га яқинлаштирмоқда. Сўм инфляцияси ортяпти: 1 АҚШ доллари – 3 минг 404 сўм 35 тийин. Евронинг қиймати эса 34,64 сўмга ошиб, 3 606,16 сўмга, рубль 0,99 сўмга ошиб 59,23 сўмга етди. “Қора бозор”да эса, АҚШ валютасининг қиймати 7000 сўмлик довондан ошганига 4 кун бўлди. Сар...

26 February 2017
  • 19:36Қаршида Ўзбекистон гимнининг муаллифи, Ислом Каримнинг маддоҳи, шоир Абдулла Орифнинг ҳайкали ўрнатилармиш

    Президент Шавкат Мирзиё ўтган куни Қашқадарёда бўлганда Қаршидаги Абдулла Орипов ҳайкали лойиҳаси билан танишгани ҳақида ЎзА хабар тарқатди. Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Орифнинг ҳайкали Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида бунёд этилармиш. Шавкат Мирзиёга бу ҳам кам кўринибди, шекилли, бу ерда шоирнинг номидаги мактаб ва унинг ижодига бағишланган музей ташкил этиш зарурлигини ҳам таъкидлабди. Ҳа, ўз исми-шарифидаги русларнин...

  • 15:20АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида ҳаммани теракт деб қўрқитган воқеа

    АҚШнинг Кариб денгизи соҳилидаги Луизиана штатининг расмий маркази бўлмаса ҳам, энг катта шаҳри Янги Орлеанда кеча кечқурун кўп одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган автомобилнинг иштирокидаги инцидент, яъни кўнгилсиз ҳодисага бир неча йил аввал ҳеч ким эътибор ҳам бермаган бўларди. Чунки, автомобилларнинг сони одамлар сонига яқинлашиб бораётган ривожланган давлатларда, минг афсуски, автоинцидент ва автоҳалокатлар ҳар бир дақиқа, ҳар сонияда бўлиб ётибди. Аммо, ўтган йили 15 июлда Франциянинг...

  • 02:14Қримтатарлар Анқарада Қримнинг Россия тарафидан босиб олинишига қарши чиқдилар, Киевда ҳам улар тинч ўтиргани йўқ

    Кеча Россиянинг Анқарадаги элчихонаси олдида Туркиядаги қримтатарларнинг ташкилотлари Қримнинг Россия тарафидан босиб олинишининг 3 йиллиги муносабати билан норозлик акцияси ўтказдилар (расмда) ва элчихона олдига қора гулчамбар қўйдилар. Туркиянинг расмий давлат ахборот воситаси бўлган Анадолу агентлиги бу акцияда бир неча ўн киши иштирок этганини айтмоқда. Аммо муҳим бўлгани шуки, қримтатарлар қаерда яшашларидан қатъий назар ўз она ерлари ва миллатларининг тақдирига бефарқ эмаслар. Кеча улар...