28 February 2017
21:36 - Шавкат Мирзиё Россия Ташқи разведка хизмати директорини қабул қилди
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарига кўра, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё Тошкентга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди. Маълум бўлишича, Россиянинг бош жосуси ва Ўзбекистгн президенти ўртасидаги мулоқотда икки мамлакатнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинган.

Умумий руҳдаги хабардан суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалалари ҳам гаплашилганини билиш мумкин, аммо конкрет масалалар бўйича бирор гап йўқ. Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, ўтган йили ҳозирги лавозимга ўтирмасдан аввал Россия парламентининг қуйи палатаси - Давлат Думасига раҳбарлик қилган Сергей Наришкин Россия президенти Владимир Путиннинг топшириқларини Шавкат Мирзиёга етказган.

Бу хабарга қўйилган расм эса, масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Иккита одамнинг ҳайбатли стол атрофида ўтиришига қаранг. Аслида, уларнинг ҳақиқий суҳбати ичкиликлар билан тўлатилган дастурхон атрофида бўлган.