Кундалик хабарлар - 08 March 2017

  • 19:51Ўзбекистонда янги миршаббошилар тайинланди

    Ўзбекистон Ички Ишлар Вазири бир қатор ички ишлар бошқарма ва бўлимларига янги бошлиқларни тайинлади. Хусусан, полковник Саидкарим Нишонбоев Тошкент вилоят ИИБга раҳбар, полковник Шуҳрат Собиров Андижон вилоят ИИБга етакчи қилиб тайинланди. Шунингдек, мамлакатнинг 12 та туманига янги миршаббошилар тайинланди. Расмийлар бу ҳолни президент Шавкат Мирзиёнинг тизимни қаттиқ танқид қилганига жавоб ўлароқ изоҳлашмоқда. Аммо, бироз сиёсий тушунчаларга эга бўлган ҳар қандай олдам тушунадики, кадр...

  • 19:15Сенсация эмас: Биз бечора ўзбеклар дунё камбағаллари орасидамиз, қозоқлардан 4 баравар камбағалмиз

    Американинг Global Finance иқтисодий журнали бой ва қашшоқ мамлакатларнинг анъанавий рейтингини эълон қилди. Таҳлилчилар томонидан 189 давлат кўрсаткичлари инобатга олинган рўйхатда Ўзбекистонга 127-ўрин муносиб кўрилган. Унга биноан, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси 6452 доллар миқдоридаги бойликка эга. Рейтинг тузилишида Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фондининг очиқ маълумотларидан фойдаланилган. Рейтинг асосига аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМнинг (Ялпи Ички Маҳсулот) харид қобилияти тенгли...

  • 18:39Хотин-қизларга Шавкат Мирзиёнинг сурати туширилган ўрисча “откритка”лар тарқатилди

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг гулдаста кўтарган тасвири туширилган откриткалар сурати пайдо бўлди. Маълум бўлишича, 5 март куни Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида мамлакатмизнинг фаол хотин-қизлари иштирокидаги тадбирда Шавкат Мирзиё шахсан иштирок этиб, уларни 8 март байрами билан қутлаган. Откриткада русча ёзилган “Просто лучше не сможет никто” ("Бундан яхшисига ҳеч ким қодир эмас") деган сўзлар борлиги ва аввалги хабарларимздаги баъзи фактлар кўрсатмоқдаки, Влади...

  • 12:00ҲАММА АЁЛЛАРИМИЗНИ БУГУНГИ УЛУҒ БАЙРАМ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ! ТИЛАКЛАРИМИЗНИ БИЛДИРИШ УЧУН СЎЗ БОЙЛИГИМИЗ ЕТИШМАСЛИГИНИ ҲАМ ТАН ОЛАМИЗ.

07 March 2017
  • 17:32NYT рассказала подробности нового миграционного указа Трампа

    Американское издание The New York Times рассказало подробности нового миграционного указа президента США Дональда Трампа, который был принят накануне. 6 марта Трамп официально подписал новый указ по иммиграции, который включает временный запрет на въезд в страну гражданам шести стран. Как отмечается, указ вступит в силу с 16 марта. Ирак был удален из перечня стран, гражданам которых был запрещен въезд на территорию США, однако тех иракцев, которые захотят приехать в США, ждут дополнительн...

  • 17:03Ўзбекистон Миллий Банки раҳбари ўзгартирилди, янгиси ким ўзи?

    Кеча Ўзбекистон Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банки бошқаруви раиси ўзгартирилди. Шу пайтгача бу лавозимда ўтирган Саидаҳмад Раҳимовнинг ўрнини Суҳроб Холмуродов эгаллади. Суҳроб 2016 йилдан бери мазкур банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Суҳроб Холмуродов 1973 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган, банк соҳасида 1993 йилдан бери фаолият юритган экан. Сўнгги 12 йилда мазкур молия муассасасини бошқариб келг...

  • 12:39Яхши хабар: Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатибди. Тожиклар энди ўзбек мактабларини бекитишни, ўзбекларни ҳайдашни тўхтатишадими?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон Республикаси тоғли ҳудудларида рўй берган катта қор кўчкилари оқибатида нафақат иқтисодий зарар етказган, балки инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган табиий офатдан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳақида қарор қилгани ҳақида расмий ахборот чиқди. Қўшни мамлакат халқига юборилаётган инсонпарварлик ёрдамининг умумий ҳажми қарийб 60 тоннани ташкил этади. Унинг таркибида озиқ-овқат ...

06 March 2017
  • 22:23Даҳшат: Қозонда ўзбекистонлик аёл ўз боласини ўлдириб, ахлатхонага ташлаб кетган? Ўзбекистон ҳукумати ҳам жавобгарликка тортиладими?

    Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги чиқинди контейнерларидан бирида янги туғилган чақалоқнинг мурдаси топилди ва бундай хунрезликни амалга оширган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Тергов органи 28 яшар ўзбекистонлик аёлни ўз боласини бўғиб ўлдирганликда айбламоқда. Тегишли экспертиза 2017 йилнинг 27 февралида Қозон шаҳрининг Габишев кўчасидаги 35-уйнинг чиқинди ташланадиган контейнерларидан топилган чақалоқ жасадининг соғ-саломат туғилгани, бироқ кейинчалик бўғиб ўлдирилгани ҳақида хулоса бе...

  • 21:48АҚШ долларининг расмий қиймати сезиларли ошди, ҳақиқий қиймати эса турғун

    Эртадан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. Унга кўра, АҚШ доллар курси 47,95 сўмга ортади ва 3 минг 452,30 сўмни ташкил этади. Бу АҚШ доллари расмий курсининг яқин даврдаги учинчи сезиларли оширилишидир. Валютанинг реал қийматини белгиловчи “қора бозор”да эса саророфлар 1 АҚШ дол...

  • 21:14Қизиқ: Ўзбекистон Туркманистон билан стратегик шерик бўлармиш, инсон ҳуқуқларини топташ масаласидами?

    ”Туркменистан сегодня” газетасининг хабарига кўра, президентлар Гурбангули Бердимуҳаммад ва Шавкат Мирзиё Туркманистон ҳамда Ўзбекистон республикалари ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ҳамда Қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, икки қўшни давлат делегациялари ўртасида 2018—2020 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, Темирйўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги меморандум, Маданий-гуманитар соҳада 2017—2019 йил...