28 February 2017
20:25 - Туркия президенти Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимни қабул қилди
Кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулда Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Маҳаллий турк нашрларида ёзилишича, Туркия бош вазири ўринбосари Туғрул Туркеш, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ва миллий мудофаа вазири Фикри Ишиқ қатнашган учрашув 1 соат вақт давом этган.

Ўзбекистон делегацияси Истанбулда ўзбек-турк бизнес-форумида иштирок этган, унинг якунида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишувлар имзоланган. Томонлар қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, электроника, кимё саноати, туризм ва логистика соҳаларини ўз ичига олувчи 10 та муҳим секторни белгилаб олишган.

Туркия томони статистик маълумотига кўра, 2016 йилда Туркиядан Ўзбекистонга экспорт ҳажми 488,5 млн доллардан 533,3 млн долларга ўсган, Ўзбекистондан импорт ҳажми эса 711,5 млн доллардан 709,2 млн долларга пасайган.

Рустам Азим ўз чиқишида, Ўзбекистон Туркия билан нефткимё соҳасида ҳамкорлик қилиш ниятида эканини ҳам айтиб ўтибди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 2 та нефтни қайта ишлаш заводи фаолият кўрсатмоқда ва учинчисини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Хабарларда унинг “Биз Ўзбекистонда олтин, кумуш ва уран каби фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишимиз мумкин”, деган сўзлари ҳам келтирилган.

Турк Дунёсининг бош душманларидан бири бўлган Ислом Карим замонида Туркия билан алоқалар энг паст савияда эди, дейди мухбиримиз. Ҳозир кескин ўзгаришлар бўлишини ҳам кутиш қийин. Туркия матбуоти Рустам Азимнинг ташрифига ортиқ эътибор бермаётгани ҳам кўрсатмоқдаки, туркларда ҳали Ўзбекистонга ишонч уйғонгани йўқ. Ижобий ўзгаришлар Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими йўқ бўлгандан кейин бошланади.