28 February 2017
19:15 - Наманган туманига ҳоким тайинланди
Наманган тумани ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят ҳокими қарорига биноан ўз вазифасидан озод қилинди. Туманга янги ҳоким этиб Шуҳратжон Давронов тайинланди. У ҳозиргача “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келарди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, халқ депутатлари Наманган тумани кенгаши ишида вилоят ҳокими қатнашиб, сўзга чиқибди.