28 February 2017
22:28 - Ўзбекистондан АҚШга авиапарвозлар сони оширилди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати Тошкентдан Нью-Йоркка амалга ошириладиган мунтазам парвозлар сонини оширади. Рига орқали якшанба кунлари амалга оширилаётган рейслар 30 мартдан бошлаб, ҳафтанинг пайшанба кунларида ҳам амалга оширилади.

Тошкент - Нью-Йорк - Тошкент рейси авиачиптаси нархи 7 771 300 сўм бўлиб, у “қора бозор” курсида 1100 АҚШ долларини ташкил қилади. Тошкент ва Нью-Йорк шаҳарлари ўртасидаги масофа 10 173 километрга тенг, дейди мухбиримиз.