08 August 2017
21:21 - Шавкат Мирзиё чўнтак партиялардан бирининг қўғирчоқ раҳбарини алмаштирди, Ислом Карим шунга ўхшаш ишни қилолмаган эди
Бугун Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси Сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида партиянинг қўғирчоқ раиси Содиқжон Турдининг лавозимидан озод қилинган. Раис вазифасини вақтинча бажариш раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган бошқа қўғирчоқ - Бахтиёр Ёқубга (расмда) топширилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 13 июль куни ўтган видеоселектор йиғилишида сиёсий партияларни танқил қилган ва уларнинг фаолияти қониқарли даражада эмаслигини айтганди. Гап-сўзларга кўра, яқин йилларда мамлакатда 2 та сиёсий партия қолдирилади, беш партия қўғирчоқбоз томонидан бирлаштирилади.

Бу чўнтак партиясининг раҳбари шахсан Шавкат Мирзиё тарафидан алмаштирилганига шубҳа йўқ. Қолаверса, бу каби ишни унинг “отаси” Ислом Карим ҳам қилмоқчи бўлган, аммо қилолмагани тарихий фактдир.

Билмаганларга билдириш керакки, айнан шу ҳаромий Ислом Карим Москва тарафидан ўзбекларнинг елкасига ўтқазилгандан кейин, ўз ишини “Бирлик” халқ ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлатни миллат хоини Салой Мадаминга алмаширишдан бошламоқчи бўлди, аммо, у пайтда демократия бор эди, шу сабабли, алмаштиролмади. “Бирлик” Марказий Кенгашининг раис алмаштириш учун Ислом Каримнинг топшириғи билан ўтказилган 1989 йил 8 октябрдаги мажлисида айнан демократия ғалаба қозонди, раис алмаштиролмадилар.

Бу тарихий мажлис тўла видеога олинган, уни ахир бир кун бутун ўзбек халқи оғзини очиб тамоша қилади. Ҳозирча бу видеони “Ҳаракат” сайтида (harakat.net) кўриш мумкин.