07 August 2017
20:38 - Ўзбекистонда илк марта расмий ишсизлар сони эълон қилинди. Унга ишонадиган аҳмоқ топилармикан?
Мамлакатда ишга лаёқатли 14 миллион 162 минг кишидандан 741 минг 400 нафари меҳнат биржаларининг ишсизлар рўйхатида туради. Бу эса Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасига кўра, ишсизлик даражаси 5,2 фоизи деганидир.

Ишсизлик масаласида Ислом Карим замонидаги статистика давом этмоқда. Статистика Қўмитаси мамлакат аҳолисининг умумий сони 32 миллион 345 минг кишидан ошганини аввалги ҳафта эълон қилар экан, аҳолининг 43,9 фоизи иқтисодий фаол кишилар эканлигини ҳам билдирган эди. Уларнинг 1 миллондан ортиғи Ўзбекистонда ишйўқлиги учун чет элларда мардикорчилик қилаётганини ҳисобга олсак, статистикамизнинг сохталиги кўринади-қолади.

Аслида, Ўзбекистонда ишсизлик Давлат Статистика Қўмитаси кўрсатган рақамдан камида икки-уч баравар кўп.