07 August 2017
23:23 - “Тошкент қамали”ни ёриб ўтган 4265 нафар юртдошимиз жаримага тортилди, тортганлар миллат душмаларидир
Мамлакат мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлаш вақтида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида пойтахтда 30 июлдан бошлаб ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” ва “Паспорт-виза” тадбирлари чоғида шу кунгача 130 мингдан ортиқ хонадон ғалвирдан ўтказилди.

Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келиб олган мамлакат фуқароларининг 4265 нафарига жарималар қўлланиб, давлат фойдасига қарийб 2 миллиард сўм ундирилди.

Бу ҳақдаги суюнчинамо хабарни тарқатаётган Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги прописка қоидаси учун ўз мамлакатида жарима тўлаётган фуқаролардан пойтахни ҳимоя қилаётганидан ғурурланишини айтган. Бу борада Шавкат МИрзиё ҳаромий отаси Ислом Каримнинг сиёсатини ундан ҳам ортиғи билан давом эттириб, давлат хазинасини мустақиллик байрамигача жарималар ҳисобига тўлдиришга аҳд қилган кўринади.

Вақти келади, ўз ватандошларимиздан бундай жарималарга тортишни йўлга қўйганлар миллат душманлари сифатида жазоланади.