07 August 2017
22:06 - АҚШ долларининг расмий курси ошди, ҳақиқий курси сезиларли пасаймоқда
Ўзбекистон Марказий Банки бугун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 8 августдан 1 АҚШ доллари курси 28,08 сўмга ошади ва 4 126,45 сўмни ташкил этади. Евронинг қиймати 86,24 сўмга ошиб 4 879,06 сўмга етади, рубль эса 0,43 сўмга пасайиб 68,40 сўмни ташкил қилади.

Хорижий валюталарнинг ҳақиқий қийматини акс эттирувчи “қора бозор”да эса АҚШ доллари 8000 сўмгача тушиб кетди. Ҳолбуки, 3 кун аввал бу миқдор қарийб 8430 сўмни ташкил қилаётганди. Саррофлар бу ҳолнинг қора бозор мувозанатини бузиш учун амалга оширилаётган навбатдаги ўйин эканини айтишмоқда.

Саррофларнинг гапида жон бор. Чунки, Шавкат Мирзиё бош вазирлик қилган йиллари чўкиб бораётган иқтисодимиз унинг президенлигида ҳам чўкишни давом этаётганини ҳисобга олсак, қора бозорда сўмнинг қиймати ошиши мумкин эмас.