09 August 2017
08:41 - Бош вазиримиз Қирғизистонга борармиш, ўзбекларни қирғин қилган қирғиз фашистларини жазолаш масаласини кўтарадими?

Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳач қандай таҳлилсиз хабар беришича, бош вазиримиз Абдулла Арипов (исми-шарифига қаранг, куламизми, йиғлаймизми?) 15−17 август кунлари икки томонлама ҳамкорлик ҳамда ўзбек-қирғиз давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш ҳукуматлараро комиссия мажлисларида қатнашиш учун амалий ташриф билан Чўлпон-Отага (Қирғизистон) боради. 7 августда Абдулла Арипов қирғизистонлик ҳамкасби Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали гаплашиб, учрашувда тилга олинадиган мавзуларни муҳокама қилибди.

Бу қисқа хабарчадан кўриниб турибдики, иккита бош вазир 2010 йил 10-13 июнь кунлари қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанлари, 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганлари ва ҳалигача қирғиз фашистлари жазоланмагани, бу кетишда ахир бир кун икки давлат ўртасида катта муаммолар чиқиши мумкинлиги каби муҳим мавзуларни тилга олмоқчи эмаслар.

Ваҳолангки, Қирғизистоннинг талаби билан тузилган Халқаро Мустақил Комиссия геноцид сўзини ишлатмаса ҳам, қирғизларнинг қилган ишларини “инсониятга қарши жиноят” деб, “қирғиз фашизми” сўзларини тўғридан-тўғри ишлатмаса ҳам, “сиёсийлаштирилган этномиллий фанатизм” деб баҳолаган эди. Қирғизистон парламенти Халқаро Мустақил Комиссиянингбаҳоларини тан олмасдан, Комиссия раисини умрбод Қирғизистонга киритмаслик ҳақида қарор чиқарган ҳам ҳаммга маълум.

Бу қонли воқеаларнинг бир йиллиги куни, яъни 2011 йил 10 июнда дунёга машҳур ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Васила Иноят Тошкентдаги Қирғизистон элчихоначи олдида ўзбекларнинг норозилик пикетини ўтказгач, уни Қирғизистонга киритмай қўйдилар.

Аҳвол шундай экан, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дўстона муносабатлар бўлиши ҳам мумкин эмас. Буни тузатиш керак.

Ўзбеклар ўз бош вазирларидан қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашганда бу мавзуни ҳам тилга олишни талаб қилишлари керак. Акс ҳолда, Абдулла Арипов ўзбекларнинг тарихига ўз миллатининг тақдири билан иши бўлмаган шахс сифатида киради.