Кундалик хабарлар - 28 August 2017

  • 22:15Ислом Каримнинг тансоқчиси шубҳали ўлим топганмиш, бу ерда ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас

    Икки кундан бери Интернет саҳифаларида марҳум ҳаромий президент Ислом Каримнинг узоқ йиллик тан соқчиси Василий Матвиенко 23 август куни Новая Москва ҳудудидаги “Советский писатель” посëлкасидаги уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида шов-шувлар тарқатилмоқда. 38 яшар полковник Матвиенко Ислом Каримнинг ўлимидан сўнг Москвага - хотини ва қизининг ëнига кўчиб келган ва нефть бизнеси билан шуғулланаётган экан. Хотини Еленанинг туғилган куни нишонланаëтган куни у тасодифан ўзини ўзи отиб қўйибди. “Ба...

  • 20:41Шавкат Мирзиё ҳарбий салоҳиятимизни текшириш учун Каттақўрғонга борди. Мақсад – Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга қарши совуқ уруш бошлашми?

    Бугун Самарқандга сафар қилган президент Шавкат Мирзиё сафарини “маънавий отаси” деб айтилаётган ҳаромий Ислом Каримнинг қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Сўнгра мамлакат Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони сифатида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларининг жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ, “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатиш учун борди. “Дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан душман таҳдидини қ...

  • 19:12Самад Мурод ватандошларимизни мустақиллик байрами билан табриклади, Абдураҳим Пўлат бунга фикр билдирди

    Демократи руҳдаги “Эрк”Партиясининг раиси, ўзбек миллатининг ҳақиқий фарзанди Самад Мурод ўзининг Интернетдаги саҳифаси орқали ватандошларимизни келаётган Мустақиллик байрами билан табриклади. Унинг табрикларига қўшилган ва Самад Муродни шу кунларга етиб келишимиз учун бутун умр курашган ИНСОН сифатида тарифлаган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Самад Муроднинг Фейсбукдаги саҳифасига қуйидаги таҳлилини қўйди. Ўйлаймизки, бу таҳлил ҳаммани қизиқтиради. * * * * * Самад Мурод ва бошқал...

  • 18:15Қизиқ: Тожикистон Президенти бугун Афғонистон, Покистон ва Хитойнинг Қуролли кучлар Бош штаблари бошлиқларини қабул қилди

    Тожикларнинг Asia-Plus Агентлиги хабар қилишича, бугун 28 августда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Афғонистон, Покистон ва Хитойнинг Қуролли кучлар Бош штаблари бошлиқлари Мухаммада Шариф Яфтали, Камар Жовид Баджву ва Ли Зо Чен билан учрашди. Хабарда айтилмаса ҳам тушуниш мумкинки, учрашувда Тожикистон Қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи ҳам иштирок этган. Учрашувнинг асосий мавзуси Афғонистондаги аҳволни муҳокама қилиш бўлган, айни замонда, учрашувнинг кун тартибига Афғонистон, Хитой,...

  • 15:19Ўзбеклар билан иши бўлмаган давлат раҳбари Ҳиндистондан Бобур қўлёзмаси нусхасини Ўзбекистонга олиб келиш топшириғи бердими? Бўлиши мумкин эмас!

    Gazeta.uz (22 август 2017 йил): Ҳиндистон Миллий музейи Ўзбекистонга 1528 йилда ёзилган «Девони Бобур» қўлёзмаси нусхасини топширди. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 21 август куни Деҳлидаги Ҳиндистон Миллий музейига ташриф буюрди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. Ҳозирги кунда музейда 200 мингдан ортиқ ҳинд ва хориж санъати намуналари сақланади. Меҳмонлар Марказий Осиё буюмларига бағишланган ва минтақанинг Ҳиндистон билан боғ...

  • 06:21Қизиқ: Анвар Олтойли Ўрхон Қовунчининг қариндоши экан, Ўрхон Қовунчи ким ўзи?

    Бу хабар сарлавҳасини ўқигач, яқингача Анвар Олтойлини ҳам билмаган ўқувчиларимиз Ўрхон Қовунчи ким бўлди деб ҳайрон бўлишлари табиийдир. Ўзбек аслли Ўрхон Қовунчи (турклар Orhan Kavuncu деб ёзишади) бир маҳаллар Совет тузумининг босимдан қочиб Афғонистон орқали Туркияга келиб жойлашган ўзбеклар оиласида Осмония вилоятида туғилган. У Анқара Университетинг қишлоқ хўжалик факултетини битирди, шу Университетда ишлади, қадамма-қадам фан доктори, профессор унвонларини олди, Маълум вақт Қозоғистондаг...

  • 02:32Бир ўқувчимиздан келган кутилмаган саволга даҳшатли жавоб: “Онаси эмас, ўзи “фалон” бўлган одам Оқсаройга киришга ҳам ирганиши табиийку!”

    НОРМУРОД ЖАЛИЛОВИЧ НАСИМОВ исмли ўқувчимиздан бугун шундай савол келди: “Салом. Янги рахбарнинг нима сабабдан Оксаройга кучиб утмагани сабабини ёзамиз деган эдиларинг Шу версияни орзикиб кутмокдамиз ака. Саломат булинг.” “ҲАРАКАТ”: Биз бу саволга жавобни ҳамма ўзбеклар шундоғам билсалар керак, деб ўйлаб, бу хусусда ҳеч нарса ёзмаган эдик. Ҳозир бу жавобни ёзишга мажбурмиз. Фақат “Ҳаракат”нинг эмас, бошқаларнинг ҳам хабаридан маълумки, ҳозир Президент бўлган ...

  • 01:07Ўзбекларга ёмон хабар: Ўзбек Анвар Олтойли Туркияда ростакам ҳибсга олинди. Буёғи нима бўлади?

    Анвар Олтойлининг Туркияда “ушлангани” ҳақида 22 августда хабар берар экан, ўзбек тилида ҳалигача замонавий тушунчалар тўла шаклланмагани сабабли, унинг “ҳибсга олингани” ҳақида ёзган эдик. Аслида, “ушлаш”, "ҳибсга олиш”, “қамалиш” сўзлари фарқли нарсаларни ўзида ифода этади. 22 август куни Анвар Олтойли Туркиянинг тегишли органлари тарафидан “ушланган” эди, холос. Кеча Туркиядаги энг катта “Миллиёт” газетаси хабар қи...

27 August 2017
  • 22:34Туркияга янги элчи юборилди, ким ўзи у янги элчи Алишер Аъзамхўжа?

    Жума куни Сенат Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлади. Тўғрироғи, юқоридан келган буйруқни қўғичоқларса тасдиқлади. Бу янги элчининг исми маълум - Алишер Аъзамхўжа. Алишер Аъзамхўжа тахминан охирги бир ой давомида Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган экан. Аслида, дейди мухбиримиз, дунёдаги 200 га яқин давлатларга юбориладиган элчиларнинг кимлиги ҳеч кимни қизиқтир...

  • 20:27Санкт-Петербурга 3 нафар ҳамюртимиз чавақланди

    Россия Федерациясининг Санкт–Петербург шаҳрида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари оғир аҳволда шифохонага олиб келинган. Улар номаълум шахслар томонидан пичоқланиб, чалажон аҳволда қолдирилган. 25 август куни соат 20:00 лар атрофида шаҳарнинг Адмиралтей тумани ҳудудидаги 134-уй олдида маиший жанжал туфайли келиб чиққан тўполонда 21–24 ёшлар атрофидаги уч ҳамюртимиз жабр кўрган. Полиция томонидан ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Жабрланганларнинг Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону