28 August 2017
20:41 - Шавкат Мирзиё ҳарбий салоҳиятимизни текшириш учун Каттақўрғонга борди. Мақсад – Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга қарши совуқ уруш бошлашми?

Бугун Самарқандга сафар қилган президент Шавкат Мирзиё сафарини “маънавий отаси” деб айтилаётган ҳаромий Ислом Каримнинг қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Сўнгра мамлакат Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони сифатида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларининг жанговар тайёргарлик режасига мувофиқ, “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонида ўтказилган оператив тактик машқларни кузатиш учун борди.

“Дала-ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан душман таҳдидини қайтариш ва уни йўқ қилишга доир машғулотлар бир-бирига боғлиқ бўлган жами олтита жанговар ҳаракатлар эпизоди ва учта алоҳида эпизодда намойиш этилди. Ватанимиз ҳимоячилари барча вазифаларни муваффақиятли бажарди” дейилади расмий хабарда.

ТВ лавҳаларига кўра, Шавкат Мирзиё Мудофаа вазирлиги қўшинларида қўлланиб келинаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, яъни зирҳли техникалар, артиллерия қуроллари, мотоўқчи бўлинмаларидаги автомобиллар, разведка ва алоқа воситалари билан танишди.

Марказий Осиёдаги энг катта давлат бўлган Ўзбекистон қўшнилардан қўрқиши ва шу сабабдан унинг президенти ўз армиясининг аҳволи билан қизиқаётгани ҳақида ўйлашнинг ўзи аҳмоқликдир, дейди мухбиримиз. Агар, Шавкат Мирзиё ростдан ҳам армиямизнинг аҳволи билан қизиқишга бошлаган бўлса, мақсад – ўзбекларга қарши агрессив ҳаракатларда бўлаётган қўшниларимиз Қозоғистон, Қириғизистон ва Тожикистонга “ақлларингни қўлга олларинг” деган маънодаги сигнал бериш бўлиши мумкин.

Аммо, расмга кўра, бечора Шакат Мирзиёни иккитагина аскар кутиб олаётганидан хулоса қилиш мумкинки, ўлаётган Ўзбекистонда армия аллақачон ўлиб бўлган.