27 August 2017
20:27 - Санкт-Петербурга 3 нафар ҳамюртимиз чавақланди
Россия Федерациясининг Санкт–Петербург шаҳрида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари оғир аҳволда шифохонага олиб келинган. Улар номаълум шахслар томонидан пичоқланиб, чалажон аҳволда қолдирилган. 25 август куни соат 20:00 лар атрофида шаҳарнинг Адмиралтей тумани ҳудудидаги 134-уй олдида маиший жанжал туфайли келиб чиққан тўполонда 21–24 ёшлар атрофидаги уч ҳамюртимиз жабр кўрган.

Полиция томонидан ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Жабрланганларнинг Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқ.