28 August 2017
18:15 - Қизиқ: Тожикистон Президенти бугун Афғонистон, Покистон ва Хитойнинг Қуролли кучлар Бош штаблари бошлиқларини қабул қилди
Тожикларнинг Asia-Plus Агентлиги хабар қилишича, бугун 28 августда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Афғонистон, Покистон ва Хитойнинг Қуролли кучлар Бош штаблари бошлиқлари Мухаммада Шариф Яфтали, Камар Жовид Баджву ва Ли Зо Чен билан учрашди. Хабарда айтилмаса ҳам тушуниш мумкинки, учрашувда Тожикистон Қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи ҳам иштирок этган.

Учрашувнинг асосий мавзуси Афғонистондаги аҳволни муҳокама қилиш бўлган, айни замонда, учрашувнинг кун тартибига Афғонистон, Хитой, Тожикистон ва Покистоннинг ҳарбий ҳамкорлик системасини яратиш масаласи ҳам киритлган.

Умумий учрашувдан ташқари Имомали Раҳмон меҳмонларнинг ҳар билан алоҳида учрашувлар ҳам ўтказибди.

Умумий гаплардан иборат бўлган хабарда Тожикистон бу уч мамлакат билан ҳарбий соҳада ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканлиги, икки тарафлама ва умумий ҳамкорлик, биринчи навбатда, Афғонистондаги аҳволни тузатишга қаратилиши кераклиги айтилган. Муҳим бўлгани, тарафлар бу учрашувларда экстремизм ва терроризмга қарши курашни ҳам алоҳида тилга олганлар. Хабарда айтилмаса ҳам тушунарлики, гап исломий экстремизм ва терроризм ҳақида кетмоқда.

Ишонч билан айтиш мумкинки, бу учрашув қатнашчилари, ислом терроризмининг моҳиятини ҳам тушунмайдилар ва ислом терроризмини фақат куч билан йўқ қилишни ўйлайдилар. Ваҳолангки, Ислом терроризмининг илдизлари Қуръонни хато тафсир қилинишидан келиб чиққан исломий тушунчаларда бўлиб, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилмагунча, авваломбор, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришилмагунча ислом терроризмини йўқ қилиб бўлмайди. Террористлар ҳам ҳеч нарсга эришолмадилар, аммо улар қон тўкилиши оддий ҳолга айлантириб бораверадилар.