28 August 2017
22:15 - Ислом Каримнинг тансоқчиси шубҳали ўлим топганмиш, бу ерда ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас
Икки кундан бери Интернет саҳифаларида марҳум ҳаромий президент Ислом Каримнинг узоқ йиллик тан соқчиси Василий Матвиенко 23 август куни Новая Москва ҳудудидаги “Советский писатель” посëлкасидаги уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида шов-шувлар тарқатилмоқда. 38 яшар полковник Матвиенко Ислом Каримнинг ўлимидан сўнг Москвага - хотини ва қизининг ëнига кўчиб келган ва нефть бизнеси билан шуғулланаётган экан.

Хотини Еленанинг туғилган куни нишонланаëтган куни у тасодифан ўзини ўзи отиб қўйибди. “Бахтсиз ҳодиса” пайтида эр-хотиндан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Ўқ эса юракка теккан.

Матвиенконинг уйидан полициячилар жуда кўп турдаги ўқотар қуроллари топган. Тахминларга кўра¸ Василий Матвиенко бу қуролларни ўз дипломатик мақомидан фойдаланиб¸ Россия ҳудудига олиб кирган. Ўлим бўйича тергов-суриштирув олиб борилмоқда.

Бу аҳмоқона хабарлар устидан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан, дейди мухбиримиз. Аслида, тансоқчи шубҳали ўлим топмаган, ўз отасининг ўлимига ортиқ чидай олмасдан ўзини ўзи ўлдирган. Ислом Каримни ота деганларнинг ҳаммаси шу шаклда итдек ўлиши муқаррардир.