08 November 2018
07:38 - Тарихда биринчи марта АҚШ Конгрессига икки мусулмон аёл сайланди

Нью-Йоркдан бошқариладиган The Huffington Post Интернет нашри 6 ноябрда ўтказилган оралиқ сайловларида АҚШ тарихида биринчи марта Конгресснинг Вакиллар Палатасига сайланган 2 мусулмон аёлдан бири - Илҳан Омар (Ilhan Omar) исмли қора танли аёлни ўз ўқувчиларига танитди. Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида яшайдиган ва шу ердан Вакиллар Палатасига сайланган Илҳан Омар бир маҳаллар Сомалиядан келган қочқин-муҳожир бўлиб, кеча ўз сайловчилари олдига чиққанда, гапини “Ас-салом алейким” сўзлари билан бошлабди. Газета журналисти бу каби саломлашиш яҳудийларда ҳам борлигини айтмаса ҳам, бунинг яҳудийлар тилидан таржимаси “Тинчлик сизга” эканлигини алоҳида уруғулабди.

Залдагилар унга “Ва-алейким салом” (Интерент нашрда айнан шундай дейилган) деб жавоб қайтарганларидан тушуниш мумкинки, залдагиларнинг ҳаммаси, ёки кўпчлиги мусулмон аёллар бўлган. Илҳан Омар сайловда ғалаба қозонгани учун аввалмбор Оллоҳга, кейин сайловчиларга миннатдорчилик билдирибди.

Бу учрашувда қатнашган турли мусулмон ташкилотларининг вакиллари Илҳан Омарнинг мамлакат парламентига сайланиши Исломга қарши руҳдаги америкаликлар учун яхши жавоб бўлганини алоҳида урғулашибди.

Вакиллар Палатасига Детройт штатидан сайланган иккинчи аёл Рашид Тлаиб филистинли муҳожирларнинг қизи экан. Аммо, у ҳақида бошқа маълумот тополмадик.

Эслатиб ўтиш керакки, АҚШнинг аҳолиси 300 миллиондан кўп, мусулмонларнинг сони тахминан 3,5 миллион. Демак, яқин йилларда АҚШ Сенатида 3 мусулмон сенатор ва Вакиллар Палатасида 10-15 мусулмон бўлишини кутиш керак. Аммо, мусулмонларга қарши кайфият кучаяверса, ҳамма нарса тескари томонга кетиши мумкин.

Расмда - Илҳан Омар ва Рашид Тлаиб.