10 November 2018
11:07 - Эртага 11 ноябрь: “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг 30 йиллигими, ёки Биринчи Жаҳон Уруши битишининг 100 йиллиги?
Ўзбекистонда аввал ҳаромий Ислом Карим, энди Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Ўзбекистон аҳолисини шундай тарибияладики, мутлақо кўпчилик 1988 йил 11 ноябрда “Бирлик” номли ташкилотга асос солинганини ҳам, айнан шу ташкилот оммавий митинг ва намойишлар ўтказиб, 1989 йил 20 октябрда ўзбек тилини давлат тили қилдирганини ҳам, айнан “Бирлик” - СССР таркибидаги республикаларда кураш олиб борган халқ ҳаракатлари ва фронтлари билан биргаликда - СССРни парчалаб ташлашга эришгани ва бунинг натижасида Ўзбекистон 1991 йил 8 декабрда СССРдан мустақил бўлиб қолганини ҳам билмайди.

Ҳа, айнан 1988 йил 11 ноябрда ўша пайтда Тошкентдаги “Центр Луначарского” номи билан танилган маҳаллада, машҳур хонанда Дадахон Ҳасаннинг уйида ўзбек миллатининг тарихида биринчи марта халқнинг тақдири билан шуғулланишни режалаштираётган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг Ташаббус Гуруҳи тузилди. Тахминан 20 кишилик Ташаббус Гуруҳининг асосий қисми ёзувчилардан иборат эди.

Бу ёзувчилар ичида Дадахон Ҳасандан ташқари Салой Мадамин (адабий таҳаллуси Муҳаммад Солих), Зоҳир Аълам, Аҳмад Аъзам, Дилором Исоқова, Усмон Азим ва бошқалар бор эди. Уларнинг бу йиғилишни ташкил қилишдаги роллари қандай буюк бўлганини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ. Аммо, айнан шу гуруҳнинг асосий қисми қисқа вақтдан кейин Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини орқасидан пичоқлаб ва тожиклар режими яратаётган Ислом Каримнинг хизматига ўтиб, ҳозирги ғариб аҳволга тушишимизнинг асосий сабабчиларидан бири бўлганини ҳам айтишга мажбурмиз. Қолаверса, шундай кейин “ўзбек ёзувчиси” тушунчаси феълан йўқ бўлди.

Бу йиғилишга Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси қошида тузилган “Орол денгизини сақлаш комитети”даги фаолияти билан танилган, ўша пайтда Ўзбекистон Фанлар р Академиясининг Кибернетика Институтида “Интеллктуал Роботлар” лабараториясининг мудири бўлиб ишлаётган техника фанлари доктори, профессор Абдураҳим Пўлат ҳам таклиф қилинган эди. Дарҳол маълум бўлдики, бу ерда юрагида ўти бор миллатпарварлар йиғилган бўлса ҳам, фақат Абдураҳим Пўлат бундай ишларни қандай ташкил қилишни биладиган сиёсатчи экан. Унинг таклифига қарамасдан, Ташаббус Гуруҳининг раиси сайланмаган бўлса ҳам, айнан унга “Бирлик”нинг Декларациясини тайёрлаш топшириғи берилганидан тушуниш мумкинки, Абдураҳим Пўлат ўша ердаёқ “Бирлик”нинг лидери бўлиб қолди. 2 ҳафатдан кейин, ўзининг қаршиликларига қарамасдан, айнан Абдураҳим Пўлат Ташаббус Гуруҳининг раиси этиб сайланди.

Тез орада Абдураҳим Пўлат тарафидан тайёрланган “Бирлик”нинг Декларацияси Ташаббус Гуруҳи тарафидан тасдиқланди ва Ўзбекистонда тарқатилишга бошланди. Декларациядаги ҳар бир инсоннинг юрагига урадиган сўзлар ва “Бирлик”га қўшилишни истаганларни жойларда маҳаллий ташаббус гуруҳлари тузиб, бундай маҳаллий ташаббус гуруҳларини Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси биносида фаолият олиб бораётган Ташаббус Гуруҳида рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги кўрсатмаси халқни жумбушга келтирди дейиш мумкин. Ўша кунлари кечқурунлари Ёзувчилар Уюшмаси биносидаги “Бирлик”нинг офисига айланган хона инқилобчилар марказини эслатарди.

1989 йил 19 мартда “Бирлик” ўзбек миллатининг тарихида биринчи марта халқни ўша пайтдаги Ленин майдонига “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилсин” шиори остида митингга олиб чиқди. Шундай кейин расмдаги каби бир қатор митинг ва намойишлар ўтказилди. 1989 йил 28 май куни Тошкентда “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг таъсис қурултойи ўтказилди, Айнан шу қурултойда "Бирлик"нинг Низоми ва "Мустақил ва демократик Ўзбекистон учун" шиори остидаги Дастури тасдиқланди, раҳбар органлари шакллантирилди, Абдураҳим Пўлат "Бирлик"нинг раиси этиб сайланди.

1989 йил июль ойида тожик аслли ҳаромий Ислом Карим Москва тарафидан ўзбекларнинг бошига ўтқазилгандан кейин, у митинг ва намойиш қатнашчиларини калтаклатишга ва қаматишга бошлади. Аммо, “Бирлик”ни тўхтатолмади. Натижада, 1989 йил 20 октябрда Ўзбекистон парламенти - Олий Кенгаш - ўзбек тилига давлат тили мақомини берувчи қонун қабул қилишга мажбур бўлди.

Айнан ўша даврда Ислом Карим Салой Мадамин бошчилигидаги ёзувчилар гуруҳини сотиб олди, улар “Бирлик”нинг орқасидан пичоқ урдилар. Аммо, “Бирлик”нинг курашини кейинчалик “53-54-чилар" лақабини олган бу хоинлар гуруҳи Ислом Карим билан биргалашиб ҳам тўхтата олмадилар. Ислом Карим Салой Мадаминни Ўзбекистон Коммунистик Партияси рўйхатидан альтернативсиз Олий Кенгаш депутати қилиб қўйиши ҳам фойда бермади. Айнан “Бирлик” бошқа республикалардаги халқ ҳаракатлари ва халқ фронтлари билан биргаликда СССРни парчалади, Ўзбекистон мустақилликка эришди.

Айнан мустақиллик учун кураш даврида, аниқроғи, 1990 йлнинг май ойида ўтказилган "Бирлик"нинг навбатдаги қурултойида Абдураҳим Пўлатнинг таклифи билан "Мустақил ва демократик Ўзбекистон учун" шиори "Демократик ва мустақил Ўзбекистон учун" деб ўзгартирилди. Ўзбек халқи демократия учун курашга тайёр эмаслигини тушуниб етган Абдураҳим Пўлат 1990 йилнинг сўнги кунлари "Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида" номли тарихий мақоласини эълон қилди.

Минг афсуски, ҳамма нарса Абдураҳим Пўлат башорат қилгандек бўлди. “53-54-чилар"нинг орқадан пичоқ уришидан кейин “Бирлик” ўзини тўла тиклаб олишга улгурмаганидан ҳам фойдаланган Ислом Карим КГБнинг топшириғи ва ёрдами билан Ўзбекистонда тожиклар режимини тўла ўрнатиб олди. 1991 йил 8 декабрда СССР йўқ бўлгандан кейин мустақилликка қовушган Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашганларга қарши репрессиялар бошланди. Мустақиллик учун курашган ва Ўзбекистонни мустақилликка қовуштиришда асосий роль ўйнаган Абдураҳим Пўлат ва бир қатор демократ мухолифатчилар ўлим хавфи остида МУСТАҚИЛ Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлдилар.

Шундай бўлишига қарамасдан, тожиклар режими “Бирлик” Халқ Ҳаракатини йўқ қилолмади. "Бирлик" фаоллари ҳуқуқ ҳимоячилари сифатида Ўзбекистонда фаолиятларини давом эттирдилар ва 2001-2003 йиллари ўз ташкилотларини қайтадан оёққа турғиздилар, 2003 йили Қўқонда ўтказилган қурултойда “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўзини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси деб эълон қилди. Партия раиси этиб, мажбуран АҚШда яшаётган ва ўша ердан туриб бирликчиларнинг Ўзбекистондаги фаолиятини бошқарган Абдураҳим Пўлат сайланди.

Ҳозир “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш учун мамлакат ичида кураш олиб бормоқда.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялардан тозаланиш, “Бирлик” каби ҳақиқий демократик мухолифат партиялари иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл очиш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Ҳеч шубҳа йўқки, курашнинг бу босқичида ҳам “Бирлик” ғалаба қозонади, ҳеч ким уни аввал бўлгани каби четга суролмайди. Ана ўшанда ҳаромий Ислом Каримнинг ҳоки ва миллатни сотиб унга қўшилган "53-54-чилар" ахлатхоналарга улоқтирилади.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, эртага Биринчи Жаҳон Уруши битишининг 100 йиллиги ҳам нишонланади. Аммо, келажакда айнан 11 ноябрь ўзбек халқининг асосий байрамларидан бири бўлиб қолади. Бизда Мустақиллик ёки Давлат Куни сифатида Ўзбекистон тузилган кун (1925 йил, 3 май) ёки Ўзбекистон коммунистик СССР зулмидан қутилган кун (1991 йил 8 декабрь) нишонланади.