12 November 2018
08:33 - Қўғирчоқ Қонунчилик Палатаси депутати Исломжон Зокировга: Инсон табиатидаги порахўрлик ва коррупцияни йўқ қилолмайсиз, уларни озайтиришнинг ягона йўли демократиядир

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қонунчилик соҳасидаги қўғирчоғи бўлган Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси депутати, тўғрироғи, қўғирчоқ депутати Исломжон Зокиров (расмда) яна ўша режимнинг хабарчилик соҳасидаги бош қўғирчоғи ЎзАнинг сайтида 9 ноябрда "Ҳатто коррупцияга қарши курашадиган тизимларда ҳам коррупция учрайди" сарлавҳали мақоласини эълон қилибди.

У ўз мақоласини оламшумул янглик билан, яъни бир вақтлар ҳатто қабилаларда ҳам коррупция бўлганини айтишдан бошлабди. Аммо, у порахўрликни назада тутган ва мақоласининг қолган қисмида ҳам асосан “коррупция” сўзини ишлатган. Кўринишидан, у бечора “порахўрлик” ва “коррупция” сўзлари бир-бирига яқин тушунчалар, аммо синоним эмаслигини ҳам яхши тушунмайди.

Кейин у Қуръондан, Ал Буҳорийнинг асаридан ва қандайдир 17-аср уламоларидан бири Томас Гоббс (уламо эмас, насронийларнинг руҳонийси бўлса керак) кабилардан иқтибослар келтириб, коррупция ҳар доим бўлганини, у ёмон нарсалигини ўзича исботлаб беради.

Табиий, шундан кейин порхўрлик ва коррупцияни жазолаш йўллари муҳокама қилинади. Қадим асрлардаёқ Шарқда порахўрлик ва коррупцияга қарши курашилгани, Аҳамонийлар салтанатида шоҳ Кир II нинг ўғли Камбис II даврида пора олган судьянинг тириклайин териси шилиниб олингани, Европада порахўрларга нисбатан кескин чоралар қўллаш даври ўрта асрларга тўғри келгани, русларда 1556 йилда Иван Грозний томонидан порахўрлик учун ўлим жазоси жорий этилгани, кўп мамлакатларда жиноятчига мисли кўрилмаган қаттиқ қийноқ усулларидан (чопиб тўртга бўлиш, чархпалакка тортиш, осиш, оловда ёқиш, қўлларини кесиш, қизиган ёғга тириклайин ташлаб юбориш ва б.) фойдаланилгани эслатилади.

Ниҳоят замонавий дунёда порхўр ва коррупционерларга қарши қандай жазоллар ишлатилаётгани айтилади. Масалан, Хитойда жиноятчига нисбатан қатл жазоси белгиланади. Жанубий Кореяда эса, барча раҳбар амалдорларнинг фаолиятини ишдан кетгандан кейин ҳам чуқур тафтиш этиш кенг жорий этилганмиш.

Порахўрлик ва коррупицяга қарши курашишнинг минг йиллардан бери ҳозиргача ишлатиб келаётган усуллари самарасиз бўлганини ўзича юзаки анализ қилган бечора қўғирчоқ депутат Исломжон Зокиров шундай фикрга келибди: Ҳар қандай иллатга барҳам беришда самарали восита – бу иллатни ўзи билан эмас, балки сабаби билан курашишдир.

Эй, саводсиз қўғирчоқ депутат Исломжон Зокиров! Порахўрлик ва коррупция иллатининг сабабини ҳамма Сизсиз ҳам билади. Сабаб – кимлардир ноқонуний йўллар билан тезроқ катта фойда олиш ёки қандайдир қинғир ишларини бекитишни исташлари, қонунчиликни назорат қилувчиларнинг каттагина қисми қонун бузилишга йўл қўйиб, ёки қонунни бузишга ёрдам бериб, бунинг эвазига чўнтакларини пул билан тўлатиш истагида яшашидир.

Инсониятининг тарихи кўрсатиб бўлдики, Оллоҳ яратган инсонларнинг табиатида порахўрлик ва коррупция каби иллатларга, очиғини айтсак, жиноятларга мойиллик бор. Шундай экан, порахўрлик ва коррупцияни бутунлай ЙЎҚ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ. Шу оддий ҳақиқатни тушунмаган қўғирчоқ депутат Исломжон Зокиров ўз хўжайини Шавкат Мирзиёнинг номини тилга олмаса ҳам, ҳеч шубҳасиз, айнан Шавкат Мирзиёнинг кўрсатмалари асосида қабул қилинган “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”га қонуннии мадҳ қилишга ўтибди.

Шавкат Мирзиёнинг ҳамма қилаётган ишлари, жумладан, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”га қонуни ҳам, фойдаси йўқ нарсалардир. Кўр-кўрона унинг изидан кетаётган қўғирчоқ депутат Исломжон Зокиров эса, мустақил қонунчилик ҳокимияти бўлиши керак бўлган Олий Мажлисга тупириб, давлат ва халққа нисбатан жиноят қилмоқда.

Гап шундаки, порхўрлик ва коррупицияни ҳеч бир ерда тамомийла йўқ қилиб бўлмайди. Бу иллатларни минималлаштиришинг ягона йўли – демократиядир. Буни замонавий дунёдаги давлатларнинг демократия ҳамда коррупцияга хассослик даражаси бўйича тузилган рўйхатлари ҳам кўрсатиб турибди. Масалан, АҚШнинг машҳур Озодлик Уйи (Freedom House) ташкилоти тузган демократия даражаси бўйича дунё давлатлари рўйхатда биринчи ўринларда Финландия, Норвегия, Швеция, Канада, Голландия, Австралия, Янги Зелландия каби давлатлар, охирги ўринларда Сурия, Ўзбекистон, Шимолий Корея, Туркманистон, Эритрея каби диктаторликлар турибди.

Германиянинг машҳур Transparency International ташкилоти тузган дунё давлатларининг коррупцияга хассослик даражаси бўйича рўйхатнинг бошида Янги Зелландия, Дания, Финландия, Швецария, Сингапур, Швеция, Канада, Голландия каби даввлатлар, рўйхатнинг охирида эса, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Шимолий Корея, Афғонистон, Сурия, Эритрея каби диктаторликлар турибди.

Ҳа, порахўрлик ва коррупцияга қарши курашиш йўлида жиноятчиларни жазолаш, бу иллатларга йўл очувчи сабаблар билан шуғулланиш ҳам керак. Аммо, сиёсатчиликка иддао қилаётган Исломжон Зокиров демократия нималигини ҳам, айнан демократия порахўрлик ва коррупцияни минималлаштиришини ҳам тушунмайдиган қўғирчоқ бўлгани тафайли, ўз мақоласида ДЕМОКРАТИЯ сўзини умуман ишлатмаган. Балки, у демократия нима эканлигини ҳам билмасдир.

Демак, аввалари ҳам кўп марта айтган гапларимизни такрорлашга мажбурмиз. Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Шавкат Мирзиё каби президент, унинг тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ қонунчилик органи бўлган Олий Мажлис, Исломжон Зокиров каби қўғирчоқ депутатлар билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, қўғирчоқ Олий Мажлис аъзоларидан истеъфога кетишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бундай таҳлилий хабаримизга жиддий эътибор беринг. Бу хабарга ва умуман бу саҳифага "ёқтириш" (лайк) белгиси қўйиш билан ватанимзнинг келажаги учун курашаётганларни қўллаб-қувватлашингизхни кўрсатинг. Акс ҳолда, Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллати ўлади.