09 November 2018
23:27 - Москвада Афғонистон бўйича 10 давлат расмийлари ва Афғонистондан қандайдир ноҳукумат ташкилоти ҳамда “Толибон” вакиллари иштирокида масхарабозлик йиғилиши бўлиб ўтди
Кеча 9 ноябрда Москвадаги "Президент-отел" номли меҳмонхонада Россия, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва АҚШ давлатларининг расмий вакиллари ҳамда Афғонистондан қандайдир ноҳукумат ташкилоти ва террористик “Толибон”нинг делегациялари иштирокида Афғонистонда урушни тинч йўллар билан ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Русларнинг бу йиғилиш ҳақидаги хабарларида айтилишича, йиғилишда Россия Ташқи Ишлар Вазири Сергей Лавров очилиш нутқи сўзлаган ва йиғилишни олиб борган. Аммо, номи санаб ўтилган давлатлардан ким қатнашгани умуман тилга олинмаган. Бироқ, Афғонистон ҳукумати бу йиғилишда қатнашишни истамагани, шу сабабли, Москвага Афғонистондан ўзини Олий Тинчлик Кенгаши деб атаган ноҳкумат ташкилоти, яъни қандайдир жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва “Толибон”нинг Қатар пойтахти Доха шаҳридан келган сиёсий делегацияси қатнашгани урғуланган.

Йиғилиш ёпиқ эшиклар орқасида ўтказилгани ва бу ҳақда ҳеч қандай расмий баёнот тарқатилмаганидан тушуниш мумкинки, у ерда пичоққа илинадиган натижа ҳам бўлмаган. Аммо, йиғилишидан кейин “Толибон” делегациясининг раҳбари Муҳаммад Аббос Станакзай АҚШнинг қўғирчоғи бўлган Афғонистотоннинг жорийдаги ҳукумати билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормасликларини, музокараларни фақатгина Афғонистонни босиб олган АҚШ билан олиб боришга тайёр эканликларини айтган.

Демократиядан узоқ бўлган ҳамма давлатларда каби, Афғонистонда ҳам мавжуд ҳукуматнинг қўғирчоғи бўлган гўёки ноҳукумат Олий Тинчлик Кенгаши делегациясиниг раҳбари Ҳожиддин Муҳаммад ҳам Муҳаммад Аббос Станакзайдан қолишмасдан, Афғонистон ҳукумати “Толибон” олдига қўйган ўз шартлари бажарилмасидан аввал “Толибон” билан бевосита музокаралар олиб бормаслигини айтибди.

Демак, “Ҳаракат” Агентлиги аввалдан башорат қилганидек, Москвада халқаро масхарабозлик йиғилиши бўлган.