08 November 2018
09:47 - Ҳамма ўқувчиларимиз диққатига: Ўзбек алифбоси лотин ёзувига хато ўтказилган эди, ҳозир ўзгартиришлар киритиш ҳам катта хато бўлади!

Мустақилликдан кейин ўзбек алифбосини лотин ёзувига ўтказиш ҳаракати бошланганда, “Ҳаракат” Агентлиги туркийтилли халқларнинг алифболарини умумий лотин ёзувига ўтказиш кераклигини, бунинг учун шошмасдан ҳамма туркийтилли мамлакатлар билан биргаликда ишлаш шартлигини, лотин ёзувига асос қилиб, Туркия алифбосини қабул мақсадга мувофиқлигини кўп марта урғулаган эди. Аммо, ўшанда Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими бизнинг мутлақо тўғри таклифларимизга атайлаб эътибор бермаган. Чунки, Москванинг қўғирчоғи бўлган режимнинг мақсади – туркийтилли давлатларни бир-бирига яқинлаштириш эмас, аксинча, узоқлаштириш эди.

Яқинда қозоқлар ҳам ўз алифболарини лотинчага ўтказдилар, аммо уларнинг алифбоси бизникидан фарқли. Яъни, қозоқлар ҳам айни хатони қилдилар.

Мана энди Ўзбекистонда Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат Ўзбек Тили ва Адабиёти Университети қошида тузилган Ишчи гуруҳ аъзолари икки йил мобайнида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг янги лойиҳасини ишлаб чиқарганлари маълум бўлди. Бу лойиҳада ўзбек алифбосининг кирилча вариантидаги «ш, ч, ў, ғ» харфларини лотин ёзувига «sh, ch, o’, g’» шаклида эмас, турк алифбосидан олинган «ş, ç, ŏ, ğ» харфлари шаклида киритиш таклиф қилинмоқда. Яна бошқа баъзи таклифлар ҳам бор.

Ҳозир лотин ёзувида ишлатилаётган алифбомиздаги «sh, ch, o’, g’» харфлари ўрнига туркларнинг «ş, ç, ŏ, ğ» харфларини ишлатиш таклифи мутлақо тўғри. Аммо, ҳозир алифбомизда бу каби ЎЗГАРИШЛАР ҚИЛИШ ВАҚТИ ЭМАС. Туркийтилли Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатлар билан, уйғурларнинг ҳам иштирокида, ҳамма учун умумий “туркий лотин алифбоси” яратиш масаласини кун тартибига олиб чиқиш ва иложи борича тезроқ шундай алифбони яратиш керак.

Айни замонда, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатларининг номини Ўзбекэли, Қозоқэли, Қирғизэли, Туркманэли деб ўзгартириш, Туркистонни Туркэлига айлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилиши керак.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Глобаллашув асрида бу каби интеграцион жараёнларни тезлаштириш, Марказий Осиёдаги туркийтилли мамлакатларни Туркэлига бирлаштириш, умумий алифбо масаласини ҳал этиш - ўта муҳимдир. Ҳамма қўлидан келганча бу масалалар билан шуғулланиши, айниқса, лотинча ёзувли ўзбек алифбосини ҳозир ўзгартирмаслик талаби билан тегишли идораларга мурожаат қилиши керак. Биринчи қадам сифатида бу хабарга ”ёқтириш” белгиси қўйишни ҳам унутманг. Бундай қадамлар ҳам Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими билан курашишнинг йўлидир.