23 October 2011
22:36 - Туркиянинг шарқида шиддатли зилзила
Мамлактнинг шарқида, Эрон, Ироқ ва Арманистондан тахминан бир хил масофа узоқликдаги Ван кўлини ўз ичига олган Ван вилоятида маҳаллий вақт билан соат 13:41 да 7,2 даражали зилзила юз берди. Шиддатли биринчи зилзиладан кейин камроқ даражали силкинишлар давом этмоқда. Энг катта вайроналик Ван шаҳрида бўлди, бу ерда 7 қаватли бино бутунлай чўкди. Расмда ўша бино ҳаробалари бўлса керак.

Ўлган ва ярадорлар кўплиги айтилса ҳам, шу вақтгача 3 кишининг ўлгани, 80 дан ортиқ ярадор борлиги ҳақида аниқ маълумотлар бор. Ван ва атрофидаги вилоятларда ўнлаб биноларнинг қулагани ҳам хабар қилинмоқда.