23 October 2011
17:41 -
2100 йилда Ер юзида 15 млрд одам яшайди, уларнинг асосий қисми Ҳиндистон ва Хитойда бўлади, ўзбекларга ҳам жой топилар
Ер юзининг аҳолиси 2100 йилга келиб, бугунга нисбатан 2 баравардан кўпга ортади ва 15 миллиардга етади, деб ёзади The Guardian газетаси ўзининг бугунги сонида БМТнинг докладига асосланиб. Ҳозир Ер юзи аҳолисининг сони 7 млрд.
Ер юзи аҳолисининнг сони билан бошқа нашрлар ҳам қизиқишаётгани табиийдир. Масалан, Вашингтон Пост газетасининг аввалги якшанба, яъни 16 октябрь сонида Ер юзи аҳолисининг динамикаси қуйидагича кўрсатилган:
1959 йил – 3 млрд.
1974 йил – 4 млрд.
1987 йил – 5 млрд.
1998 йил – 6 млрд.
2011 йил – 7 млрд.
2025 йил – 8 млрд.
2043 йил – 9 млрд.
2083 йил – 10 млрд.
Кўриниб турибдики, сўнгги 12 йил ичида аҳолининг сони 1 миллиардга ортган. Бу соҳада оби-ҳавони Ҳиндистон яратмоқда. Унинг аҳолиси сўнгги 10 йилликда 17,6 фоизга ортти ва 1,2 миллиардга (!!!!) етди. АҚШда Аҳолини рўйхатга олиш бюросининг тахминларига кўра, 2025 йилда Ҳиндистон аҳолиси бўйича Хитойдан ўзади ва дунёда биринчи ўринга чиқади.
Табиий, бу каби ҳисоботларда ҳеч кимнинг ўзбеклар билан иши йўқ. Ҳозир сони жаҳон бўйича 30 млн атрофида бўлган ўзбеклар ҳамма каби ўсиб, аср сўнгигача 50 млн атрофига чиқишини тахмин қилиш мумкин. Аммо, ёнимизда умумий сони 4 миллиардга яқинлашадиган хитойлик ва ҳиндистонликлар бўлади.
Буларни ўйлаган одамни ваҳима босиши табиий. Энг яхшиси ўйламаслик. Шу пайтгача ҳеч нарсани ўйламасдан кўр-кўрона ишлар қилмоқдамиз, олий маълумотли мардикорлар миллати бўлсак ҳам яшамоқдамиз, бундан кейин ҳам яшайверамиз. Яна нима керак бизга?