24 October 2011
03:45 -
Туркияга биринчи ёрдам Озорбайжондан келди, ўлганлар сонида аниқлик йўқ
Зилзиладан вайрон бўлган Ван вилоятининг маркази бўлмиш Ван шаҳри аэропортига Озорбайжон ҳукуматининг ёрдамини олиб келган учоқ қўнди, дейилади Туркия агентликларининг хабарида. Учоқда қутқариш отрядлари ва озиқ-овқат бор. Бу – юрт ташқарисидан келган биринчи ёрдам бўлди. Исроил, Россия, АҚШ ва яна 10 давлат ёрдам таклиф қилди. Кечга яқин Бош вазир Ражаб Эрўғон ҳам шу ега етиб келди.
Жуда кўп уйларнинг вайрон бўлгани айтилса ҳам, аниқ рақамлар йўқ. Ўлганларнинг сони ҳақида ҳам хабарлар тўлиқ эмас,чалкашликлар кўп. Ван шаҳрининг ўзида 25, зилзила маркази бўлган қишлоқда 59 киши ўлгани, ҳаммаси бўлиб 500 дан кўп киши ярадор бўлгани айтилади. Ўлганларнинг сони юзлардан бошлаб, миннга ҳам етиши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор, холос.
Ван шаҳар қамоқхонасида сақланаётганларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, уларни ҳовлига чиқаришган экан, вақтдан фойдаланган 50 киши қочишга ҳам улгурган. Аммо, улар оилалари билан кўришгач, қамоқхонага қайтиб келишган.