11 October 2011
23:29 -
Ислом Карим АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилини қабул қилди

Бугун эрталаб уни ва Германиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Михаэл Штайнерни Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Карим қабул қилди. ЎзАнинг расмий хабари жуда қисқа бўлиб, учрашув Афғонистон муаммоларини муҳокама қилишга бағишлангани айтилади. Шу қисқа хабарнинг чораги тарафлар учрашув бўлгани учун бир-бирларини табриклашгани ҳақида.
Ҳар доимгидек, хабарга илова қилинган расмларда мезбон алоҳида, меҳмонлар алоҳида кўрсатилган.