14 October 2011
21:03 -
Президент Ислом Карим Истанбул ва Боннга боради, у “Бирлик”дан миннатдор бўлиши керак
Шу йилнинг 2 ноябрь куни Президент Ислом Карим Истамбулга, 5 декабрда Боннга бориб, бу шаҳарларда ўтказиладиган Афғонистоннинг хавфсизлиги ва келажагига бағишланган юксак даражали анжуманларда иштирок этади.
Ислом Карим бир неча кун аввал, аниқроғи 11 октябрь куни Оқсаройда АҚШ ва Германиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакиллари Марк Гроссман ва Михаэл Штайнерни қабул қилган вақтида унинг Истамбул ва Боннга бориши келишилган экан, аммо бу келишув ҳақида хабар бугун тарқатилди.
2 ноябрь куни Итанбулда, 5 декабрь куни Боннда Афғонистон муаммоларига бағишланган конференцилар режалаштирилгани, Марк Гроссман шу анжуманлар арафасида Абу Дабу, Анқара, Бишкек, Остона, Қобул, Пекин, Тошкент, Ашхабод , Деҳли, Исломобод ва Доҳага сафар қилишини 2 октябрдаги хабаримизда маълум қилгандик.
Сўнгги йилларда халқаро изоляцияга тушиб қолган Ислом Карим 2 ноябрь ва 5 декабрдаги халқаро анжуманларга чақирилаётгани учун “Бирлик” Партиясидан миннатдор бўлиши кераклигини тушунса керак. Маълумки, айнан бу партия “диктаторларни дунёдан изоляция қилиш ва уларга қарши санкциялар киритиш фойдасиз, аксинча, уларни Ғарбга интеграция қилишгина Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг тезлашишига ёрдам беради” деган тезисни олға сурмоқда. Аввал ЕИ, кейин АҚШ бу тезисни қабул қилдилар.