20 May 2011
20:06 -
Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил Гроссман Тошкентда учрашувлар ўтказмоқда
АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили, элчи Марк Гроссман 2011 йил 20 май куни Ўзбекистонга келди. Ташриф чоғида махсус вакил Гроссман Ташқи ишлар вазири Ғаниевга Ўзбекистоннинг Афғонистондаги хавфсизликни таъминлаш ва қайта тикланишни олға суришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор этди. Шунингдек, у Америка Қўшма Штатлари Афғонистон ва Марказий Осиё билан узоқ йиллар давомида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш тарафдори эканини урғулади. Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувидан сўнг, элчи Гроссман “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон маданияти ва исломий меросига бўлган чуқур ҳурматини изҳор этди. Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил сифатида элчи Гроссман Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрди.
Эслатиб ўтамиз, Марк Гроссманнинг Ўзбекистонга келиши мумкинлигини 16 майдаги хабаримизда тахмин қилган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Марк Гроссманнинг Ўзбекистонга келиши мумкинлигини 16 майдаги хабаримизда тахмин қилган эдик.