Ўзбек шоу бизнесида беҳаловат кунлар бошланди, деб ёзибди сайтимизга хабар йўллаган мухлисларимиздан бири. Унинг таъкидича, таниқли киноартист Фарруҳ Соипов “Биродарлар” диний радикал оқимига мансубликда айбланган шахснинг кўрсатмаси билан ҳисбга олиниб, сўнгра қўйиб юборилган.
Таниқли ҳофиз, “Бирлик” мустақиллик учун кураш олиб бораётган йиллари ўша пайтдаги режимнинг хизматкори бўлиб, ўзбек миллати ва ўзбек тилига нисбатан хоинлик қилган Шерали Жўраевнинг кичик ўғли Зоҳиршоҳ ҳам ҳибсга олинганлар орасида бормиш. Яна бир неча кишининг қўлга олингани ҳақида ваҳимали хабарлар юрибди. Бироқ буларнинг бирортаси бўйича на расмий, на бир жўяли маълумот бор.
Шоу бизнес вакилларининг диний радикал оқимлар фаоли бўлгани фактлари кўплаб учрайди: Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков “Ҳизбут-таҳрир”чи бўлгани боис ўтириб чиққан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дониёр Тошмуҳамедов бир неча йил аввал “Ваҳҳобий”ликда айбланган ва ҳоказо.
Дарвоқе, Шерали Жўраевнинг қандай хоин эканлигини билмаганлар “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг “Ҳаракат” журналида чоп этилган “Дўст бўлсанг ёнимда тур” номли мақоласи билан танишсинлар:
http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=24&id_topic=160&id_stat=277