09 August 2011
07:10 -
Истанбулда 1,5 километрлик ифтор дастурхони очилди, Сомалияда болалар очликдан ўлмоқда

“Миллиёт” газетасининг хабарида айтилишича, ифторда палов, гўштли қовурма, турли ширинликлар, мева суви ва оддий сув берилган. Палов учун 15 тонна гуруч, қовурма учун 20 тонна гўшт ишлатилган.
Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлар бўлган Сомалияда эса болаларнинг очликдан ўлиши давом этмоқда.