08 August 2011
22:35 - Олтиннинг нархи яна рекорд урди - $1,7 минг

АҚШда август ойи бошида дефолт бўлиши хавфи остида олтинниннг нархи жаҳон бозорларида 15 июль куни тарихий рекорд қўйиб, бир унция олтин учун 1538 долларга чиққанди.

 

Маълумки, 2 август куни янги молиявий йил учун АҚШ бюджети тасдиқланиб, дефолт хавфи бартараф бўлган бўлса ҳам, АҚШ, Европа ва Японияда фондлар бозорларининг кўрсатгичлари кескин тушишни давом эттирди. Масалан, АҚШдаги биржанинг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси бугун эрталаб 2 соат ичида яна 240 даража тушди, яъни ўпирилиш давом этмоқда. Бунинг устига, Халқаро Рейтинг Агентлиги Standard & Poor's 1917 йилдан бери биринчи марта АҚШнинг кредит рейтингини юнг юқори ишонч даражаси бўлган ААА дан салбий прогноз деб ҳисобланадиган АА+ га туширди.

Бундай шароитда долларга ишонч яна камайди, олтиннинг нархи яна ҳам юксалди. Бугун Гонконгдаги олтин биржасида олтиннинг нархи (бир унция учун) $1,7 мингдан ошибди. Ўтган ҳафта бу рақам 1650 атрофида бўлган.