08 August 2011
23:22 -
Чироқчида тўй азага айланди
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани “Лангар” қишлоғи атрофидаги хонадонлардан бири тўй куни мотамга бурканди, деб хабар қилди воҳадаги хабаркашларимиз. Маълум бўлишича, никоҳдан сўнг гўшангага кириш олдидан куёвни осмонга отиб, хурсандчилик қилаётган куёв навкарларнинг уқувсизлиги туфайли куёв ерга урилди ва олинган жароҳат туфайли бир неча дақиқадан сўнг жон берди.
Ҳодиса юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари бормоқда. Тўйи азага айланган хонадон вакилларининг исми-шарифи ҳақида маълумот йўқ.
Ҳодиса юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари бормоқда. Тўйи азага айланган хонадон вакилларининг исми-шарифи ҳақида маълумот йўқ.