08 August 2011
21:47 -
Тошкентда байрамолди тозалаш тадбирлари бошланди
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарори билан тузилган Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги комиссия пойтахт ва вилоят марказларини қутурган, қаровсиз, ёввойи ҳайвонлардан тозалашни бошлаган шу кунларда Тошкент шаҳар ИИБ махсус отрядлари ҳам пойтахтни мардикорлар, пропискаси бўлмаган шахслардан тозалаш операциясини авжига миндирди. Кўча-кўйда, ижарахоналарда юрган ҳукумат одамлари Тошкент шаҳрида вақтинчалик ва доимий пропискаси бўлмаган шахслар раҳбарлар мустақилликнинг 20 йиллик тантаналарини бехавотир нишонлашига ҳалақит бермасин дея мажбурий равишда вилоятларга қувилмоқда. Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов метро бекати қошида ташкил қилинган автоуловлар пропискасизларни пайдар-пай вилоятларга олиб бориб ташламоқда.
Тошкент шаҳар ИИББнинг Панельний даҳасидаги дайдиларни сақлаш ва тақсимлаш маркази мулозимининг таъкидича, бу жараён бирмунча машаққатли кечмоқда. Пана-пастқамларга кириб олган, қариндошлари уйида яшириниб олган вилоятликларни тутишнинг ўзи бўлмаяпти. Шунга қарамай бир неча минглаб бундай шахс вилоятларга кетказилиб бўлган.