14 July 2011
06:08 - Немислар учун яна бир синов даври келди – Путинга берилган мукофот бекор қилиниши керак
Немислар дунёнинг энг маданий ва замонавий миллатларидан бири. Аммо, айнан немис халқи бир вақтлар фашизмни давлат сиёсати даражасига олиб чиққан, ҳозир Ўзбекистон диктатори Ислом Каримни очиқча қўллаб-қувватлаб келаётган халқдир. Балки айб немис халқида эмас, немис ҳукуматидадир? Балки. Ҳозир шу саволга жавоб берадиган вақт келганга ўхшайди.

Маълумки, 10 йил июль куни немислар Россиянинг диктатори Владимир Путинга “Квадрига” номли обрўли мукофот беришга қарор қилдилар. Бу мукофот ҳар йили 3 октябрь куни, яъни Шарқий ва Ғарбий Германиянинг бирлашган куни - шахсларга ёки ташкилотларга сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, илмий, маданий ва жамоатчилик соҳасидаги фаолияти учун топширилади. Бу мукофот совриндорлари ичида СССРнинг охирги президенти Михаил Горбачев и Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Гавел бор.

Россия диктаторига бундай мукофот бериш ҳақидаги хабар шу кунларда немислар ичида қизғин муҳокама қилинмоқда. Шу мукофотни берадиган комиссия раисдоши, яшиллар партиясининг вакили Жем Ўздемир (исмига кўра, турк) бу қарорга қарши эканлигини билдириб, комиссияни тарк этишгача борди.

Немислар барибир Владимир Путинга шу мукофотни беришса, улар бир маҳаллар фашизмни бекорга байроқ қилиб кўтармаганларини намойиш қилишган бўлади.