17 July 2011
03:36 -
Немисларнинг ақли киришга бошлади: “Квадрига” мукофоти Путингa берилмайдиган бўлди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу 10 йил июль куни немислар Россиянинг диктатори Владимир Путинга “Квадрига” номли обрўли мукофот беришга қарор қилганларидан кейин, улар қаттиқ танқид остида қолдилар. Мукофот берадиган комиссия аъзоларидан истеъфога чиққанлар бўлди. Бизнинг сайтимиз “Немис халқи бир вақтлар фашизмни давлат сиёсати даражасига олиб чиққан, ҳозир Ўзбекистон диктатори Ислом Каримни очиқча қўллаб-қувватлаб келаётган халқдир. Улар Владимир Путинга шу мукофотни беришса, бир маҳаллар фашизмни бекорга байроқ қилиб кўтармаганларини намойиш қилишган бўлади” деб ёзди. Ўйлаймизки, немисларни ҳеч ким бизчалик кескин қораламади.
Ниҳоят немислар чекиндилар. Бугун мукофот берадиган комиссия Путинга “Квадрига” бериш қарорини бекор қилди, деб хабар берди Deutsche Welle нашри. Бу – фақат немис эмас, бутун жаҳон демократларининг ғалабасидир. Бу ғалабада бизнинг сайтимиз ҳиссасини баҳолаш ниятимиз йўқ. Ҳатто немислар бизнинг танқидимиздан хабарсиз қолган бўлсалар ҳам, бўлган воқеа бизнинг тўғри йўналишда ҳаракат қилганимизни яна бир марта кўрсатмоқда.