14 July 2011
06:26 - Осиё Тараққиёт Банки вице-президенти Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди
Юртимизда меҳмон бўлган Жаҳон Банки вице-президенти Жастин Линни қуюқ совға-салом ва иззат-икром билан кузатган Ўзбекистон ҳукумати Осиё Тараққиёт Банки вице-президенти Сяоюй Чжаони кутиб олди. Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўтказилган учрашувларда амалий музокаралар бўлиб, унда мамлакатимизга ажратилиши мумкин бўлган кредит лойиҳалари, сармоялар муҳокама қилинган. Ўзбекистонни ўзининг ишончли ҳамкори деб билган молия муассасаси ҳамкорлини мустаҳкамлашдан мамнунлигини билдирибди.

Жаҳон Банки мулозими Жастин Лин бир неча кун давомида масхарабозлик қилиб, Ўзбекистондаги оламшумул ўзгаришлардан ҳайратга тушгани, бу ердаги иқтисодий сиёсат бутун дунёга андоза бўлиши лозимлигини урғулаган, конференциялар, матбуот анжуманларида Ислом Карим шаънига таҳсинлар ўқиганди.

Осиё Тараққиёт Банки вакили билан бу ҳолни ҳозирча кўрганимиз йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, бир-икки кунлик меҳмондўстлдикдан кейин, айнан шундай бўлса ажаб эмас.