14 July 2011
05:38 - Ислом Каримнинг ахир бир кун ахлатхонага отиладиган янги китоби нашрга тайёрланмоқда
Президент ҳузуридаги Минтақалараро тадқиқотлар институти, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти ҳамда Давлат ва жамият қурилиши Академияси президент Ислом Каримнинг янги китобини тайёрламоқда. Қарийб минг бетдан иборат мазкур рисола мустақилликнинг 20 йиллиги тантаналари олидан чоп қилинади. Мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш концепцияси омиллари ёритиладиган мазкур асарнинг назарий жиҳатдан тугал бўлиши айтилмоқда. Боиси китоб устида бир неча ўнлаб олимлар қалам тебратмоқда.

Аслида, дейди мухбиримиз, ҳозирдан тахмин қилиш қийин эмаски, лаганбардор олимларимиз ахир бир кун ахлатхонага отиладиган масхарабозлик асари устида иш олиб боришмоқда. Чунки, аҳмоқона “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” шиорининг муаллифи номидан пичоққа илинадиган бир нарса чиқариш мумкин эмас.