07 June 2011
03:39 -
Ўзбеклар пулларини банкда сақлашга мажбур, аммо керагида уни ололмайдилар?
Бугун Olam.uz номли маҳаллий интернет нашри Давлат Статистика қўмитасининг аҳоли омонат пулларини банкларда сақлаш миқдори ошгани ҳақидаги маълумотларини тарқатибди. Шу йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 2521,7 миллиард сўмни ташкил қилган бу маблағ йил бошига кўра 4 миллиард сўм ошибди. Хабар мазмунидан гўё одамларнинг банкларга ишончи ортмоқда. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан омонатлар ҳажми 13 фоиздан кўпроққа юксалган.
Аслида эса, дейди мухбиримиз, давлат фуқаролар билан ўзаро ҳисоб-китобларда пластик карточка тизимига ўтаётгани учун бу миқдор ошаётгандек кўринмоқда. Чунки аҳолининг маблағлари мажбурий равишда банкларда турибди, нақд пул олишнинг имкони кам. Банклар тугул давлатга аллақачон ишончини йўқотган фуқароларнинг омонатлари ҳажми ошиши мукин эмас, буни статистикачилар ҳам яхши билади. Аммо бошқа муассасаларда бўлгани каби статистика ҳам лўттибозликка ўтиб олган.