22 May 2011
13:48 -
Туркияда мисли кўрилмаган сиёсий жанжал: Бир партия раисининг 5 ўринбосари ва Бош котиб истеъфога чиқди
Бу мамлакатда 12 июнга белгиланган парламент сайловлари олдидан сиёсий кураш сиёсатдан узоқ бўлган усуллар билан оловланмоқда. Аввалги хабарларимиздан маълумки, бир йил аввал мухолифатнинг асосий кучи, турклар онамухолифат партияси дейишадиган Жумҳурият Халқ Партияси раиси Дениз Байкалнинг ўз партиясидан сайланган бир депутат аёл билан яланғоч ҳолда бўлганини кўрсатувчи видео Интернетда эълон қилингач, у партия раислигидан истеъфо этганди.
Энди жанжал мухолифатнинг парламентдаги ўринлар сони бўйича иккинчи партияси – Миллиётчи Ҳаракат Партиясига етиб келди.
Аввалига қандайдир “Бошқача миллиётчилар” номли сайт бу партия раисининг 5 ўринбосари ва партия Бош котибининг шахсий ҳаётига оид, уларни шарманда қилувчи видеолар борлигини иддао этди. Партия раиси Давлет Бахчели бу таҳдидларга жавобан “Қўлларида нима бор бўлса, уни эълон қилсинлар” деганидан кейин, кеча ўша сайтда партия раисининг ўринбосарларидан бири Meҳмет Экинчининг бир хотин билан бирга бўлганини кўрсатувчи кадрлар эълон қилинди ва навбатда партия раисининг бошқа ўринбосари Усмон Чақирни шарманда қилувчи видео тургани айтилди.
Шундан кейин, нафақат Meҳмет Экинчи ва Усмон Чақир, балки, яна уч нафар раис ўринбосари ҳамда партиянинг Бош котиби лавозимларидан истеъфо этишди ва, айни замонда, депутатликка номзодликдан воз кечишди. Уларнинг кўпчилиги партия аъзолигидан ҳам чиқишди. Бу номзодларнинг ҳаммаси ўзи ишонган округлардан номзод бўлишгани ва сайловларгача бошқа номзод кўрсатиш имкони йўқ бўлгани сабабли, айтиш мумкинки, бу партия парламентда 6 ўринни йўқотиб бўлди.
Улар оилавий сабаблардан ва сайлов арафасида ўз партияларининг обрўсига доғ туширмаслик учун бундай қарорга келганларини, бу ифлосликларнинг орқасида ким турганини аниқлаш учун кураш олиб боражакларини айтишди.
Экспертларнинг фикрича, бу ишлар ҳукумат махсус хизматларининг иши, ҳукумат эса, исломий илдизлари чуқур бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг қўлида. Бу партиянинг мақсади - парламентдаги депутатлари сонини кўпайтириб, конституцияга бир ўзи ўзгартириш киритоладиган кучга эга бўлишдир. Ўзгартиришлар мамлакатни исломлаштириш йўналишида бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмайди.
Дунёвий партиялар лидерларининг қилган ишларини оқлаб бўлмайди, айни замонда, агар ростдан ҳам, видеолар ҳукумат хафвсизлик органларининг иши бўлса, бу ҳам Туркиядек давлатнинг обрўсини оширишга хизмат қиладиган нарса эмас.