22 May 2011
20:30 -
Абдураҳим Пўлат: Ўзбек псевдодемократлари билан исломчиларнинг альянси – Ўзбекистонни тожикларнинг 20 йил аввалги қонли йўлига тортишга уринишдир
1991 йилнинг охири ёки 1992 йилнинг бош ойларидан бирида бўлган учрашувнинг аниқ куни эсимда бўлмаса ҳам, учрашувнинг ўзи яхши эсимда. Келиб чиқиши тожик, аммо ўзбекистонлик журналист Санобар Шерматованинг (у яқинда раҳматли бўлди) Москва марказида жойлашган “Московские новости” газетасининг офисидаги хонасига келганимда, бу ерда Тожикистон Демократик Партиясининг раиси Шодмон Юсуф ҳам бор эди. У билан аввалроқ айнан Санобар Шерматовнинг шу кабинетида танишгандик.
Суҳбатни дарҳол Тожикистондаги воқеаларга бурдим, чунки билардимки, бу мамлакатдаги Демократик партия, “Растохез” халқ ҳаракати, Ислом уйғониш партияси ва жиноий авторитет Сангак Сафаровнинг қуролли гуруҳи бирлашиб, мавжуд ҳукуматга қарши кураш, балки, уруш бошлашганди. Бундай бирлашишнинг демократик қадриётлар нуқтаи назардан хатолиги, бундай бирлашиш демакратларни йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиши, Тожикистоннинг келажагига катта зарар бериши муқаррарлигини гапирганимда, Шодмон Юсуф ўта хотиржамлик, айни замонда, баландпарвозлик билан шу мазмунда жавоб берди: “Хавотирларингизни тушунаман. Аммо, биз ҳам аҳмоқ эмасмиз. Бугун Сангак Сафаров ва Ислом уйғониш партиясининг реал кучи бор. Улар воситасида мавжуд ҳукуматни йиқитамиз, кейин уларни ўз жойига ўтқазиб қўйиб, Тожикистонда демократия ўрнатамиз”.
Хуллас, у ёш бола каби гапирар, Сангак Сафаров ва Ислом уйғониш партиясининнг лидерлари ҳамма собиқ Совет республикаларида оёққа туриб келаётган демократлар ва Ғарб тарафидан қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган “Растохез” ва Демократик партиядан фойдаланиб, ўз ҳокимиятларини ўрнатишни режалаштираётган бўлиши мумкинлигини, уларнинг режаси, улар ўша пайтда кучли бўлгани сабабли, реалликка яқинлигини ўйлаб кўрмасди. Мен шу фикрларни айтдим, бироз тортишдик, Санобар мен тараф бўлди, аммо Шодмоннинг ўзига ишончи йўқолмади. Бу ишонч кучли аргументларга асосланса, уни тушуниш мумкин эди. Аммо, бу нарса йўқ. Тушундимки, унинг ўзига ишончи билимсизлик ва ақлсизликка асосланган.
Амалда, айнан менинг хавотирликларим тўғри бўлиб чиқди. Бирлашган тожик мухолифати ичида демократлар йўқ бўлиб кетишди. Тожикистон қонига ботирилди. Сангак Сафаров йўқ қилинди, Шодмон Юсуф Австрияга қочди. Ислом уйғониш партияси номигагина ҳозирча мавжуд. Тожикистонда Россия ва Ўзбекистоннинг ёрдамида ҳозир ҳам мавжуд бўлган диктатура ўрнатилди. Шодмон Юсуф каби демократларнинг ҳам айби билан ўрнатилди.
Аммо, минг афсуски, ўзбек демократлари ичида ҳам Шодмон Юсуф кабилар бор. Улар аввал ҳам ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор. Уларнинг ҳаёлида Ислом Каримнинг йиқитишдан бошқа нарса йўқ, воқеаларнинг келажаги қандай бўлишини, Ўзбекистоннинг келажагини ўйлашмайди. Мавжуд муаммолар ва бўладиган жараёнларнинг келажагига кенгроқ нуқтаи назардан қарашмайди, қолаверса, уларда кенгроқ қараш қобилияти йўқ.
Биринчи бўлиб бу йўлга, Ислом Каримнинг амри билан сиёсий саҳнада бир вақтлар ушлаб турилган, тўғрисини айтса, “Бирлик”нинг йўлини тўсиш мақсадида ушлаб турилган, кейин керак бўлмай қолишгани сабабли, бир тепиб сиёсий саҳнадан улоқтирилган псевдодемократлар, аниқроғи, “Эрк” партиясининг лидерлари ўтишди.
Улар ўзлари бирон иш қилиш учун кучлари етмаслигини тушунишгани учун, бу ишга “Бирлик”ни тортишга интилишди. Табиий, мени тортиб бўлмаслигини аниқ билишарди, шу сабабли, ичимиздаги Ҳазратқул Худдайберди, Алибой Йўляхши кабилардан фойдаланиб, мени расиликдан четлаштиришмоқчи бўлишди. Қилишолмади. Кейин Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва унинг воситасида Афғонистоннинг Толибони ва Усама бин Ладеннинг Ал-Қоидаси билан бирга бўлишгача боришди. Cалой Мадамин шахсан Афғонистонга бориб, улар билан кўришди. Аммо, 53-54-чилар ҳеч нарса қилишолмади, бир қатор сафдошларимизни узоқ йилларга қамоққа отилишига эришишди, холос.
Йиқилган курашга тўймайди деганларидек, мухолифатни исломлаштириш йўли билан ҳокимиятга келиб олиш орзусидаги псевдодемократлар ҳозир яна ҳаракатга тушишган. Тўғри ҳозир “Эрк” партияси парчаланган. Ҳақиқий демократлар Самад Мурод атрофида қолишди, ҳар қадамда ғоя алмаштиришга тайёр бўлган принципсизлари 53-54 лақабли Салой Мадамин билан бирга.
Шу кунларда ўша 53-54-чилар, Араб дунёсида бўлаётган воқеалардан илҳомланиб, аммо у ердаги воқеаларнинг табиати мутлақо бошқача эканлигини тушунмасдан, яна эски ишларига қўл уришибди. Улар “акромийлар” деб аталган ислом фанатиклари ва реакционерлари ҳамда ҳизбу-таҳрирчи эканликларини яширишга ҳаракат қилиб келаётган гуруҳлар билан қўшилишиб, “Ўзбекистон халқ ҳаракати” номли ташкилот тузишмоқчи. Бу ҳеч қандай келажаги бўлмаган ножиддий авантюра эканлиги унинг ташаббусчилари рўйхатиданоқ маълум. Айнан шу сабабдан, 7 май куни бўлиб ўтган “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг мажлисида бу ножиддий нарсага муносабат билдириш ҳам ортиқча деган фикрга келинди.
Хўш, ўзим ҳам ножиддий деб ҳисоблаган бу воқеага нима учун ўзим эътибор бериб, ўзим бир нарсалар ёзиб ўтирибман?
Бунинг бир нечта сабаби бор.
Биринчидан, ҳозир Ғарбга қочиб келган акромийлар гуруҳи Афғонистон ва Тожикистонда йўқ қилинаётган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати билан ва улар орқали Толибон ҳамда Ал-Қоида билан алоқада эканликларини тахмин қилиш учун пайғамбар бўлиш шарт эмас. Демак, кутиш керакки, “Ўзбекистон халқ ҳаракати” тузилишидан рағбатланган ёки унинг лидерларларини талаби билан иш бошлаган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг одамлари яқин орада юртимизда бир неча намойишкорона портлашлар ўтказадилар. Қурбонлар бўлади. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси бир ойча аввал ўз фуқароларини бу мамлакатда эҳтиёт бўлишга чақиргани бекорга эмас.
Иккинчидан, “Ўзбекистон халқ ҳаракати” ташаббусчилари айнан шундай портлашларга умид боғлашаётганига ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати билан ҳар қадамларини координация қилаётганларига ҳеч бир шубҳам йўқ. Нимага? Чунки, улар оддий демократик ташвиқот йўли билан на ўз сафларига одам жалб қилоладилар, на Ўзбекистонда биронта иш қилоладилар. Демак, уларнинг битта йўли қолади – қон тўкиш ва террор. Уларнинг умиди ўша портлатишларда эканлигига ишонишим асосли эканини кўрсатиш учун бир воқеани эслатмоқчиман.
1993 ёки 1994 йилнинг кунларидан бирида, яъни “Эрк” партиясининг Истанбулдаги фаоллари тўғридан-тўғри террорчилар тайёрлаш билан шуғулланиб юришган, “Эрк” газетасида партия раисининг “Ёшларимизни шундай тарбиялашимиз керакки, уларга Оллоҳ номидан буюрилса, ўйламасдан ўлимга кетишсин” каби чақириқлари эълон қилинган кунлари Истанбул ҳокимлигининг шундоққина орқасида жойлашган Турк Дунёси Тадқиқотлар Вақфида мени ўзим шу пайтгача кўрмаган ва эшитмаган бир одам билан таништиришди.
Бу одам – ўша пайтда Салой Мадаминнинг пинжида юрган, “Эрк” партияси Сурхандарё ташкилоти раҳбари Номоз Нормўмин эди. Бироз гаплашдик. Мен унга қилаётган ишлари нафақат фойда бермаслигини, аксинча зарар беришини, 10-15 та террорист тайёрлаб, Ўзбекистоннда режим ўзгартириб бўлмаслигини гапирдим. Унинг жавоби шундай бўлган: “Буни тушунамиз. Аммо, ўйлаймизки, Тошкентда бир неча портлашлар уюштирилса, ўзбеклар оёқланадилар, исён бошланади, режим йўқотилади”. Руслар юртимизни босиб олганда курашмаган, сиёсий муҳит юмшган Горбчаев замонида “Бирлик”нинг мустақиллик учун курашини етарлича қўллаб-қувватламаган ўзбек халқи мустақил диктатурага қарши оёқланишини кутиш ножиддийлиги, халқимизнинг аҳволидан келиб чиқадиган тактика ва стратегиялар олиб бориш ҳақидаги гапларимга ҳам Номознинг жавоби аниқ бўлган: “Биз бунқа ёш болаларнинг иши билан шуғулланмаймиз.”
Турли чиқишларидан кўриниб турибдики, “Ўзбекистон халқ ҳаракати” ташаббусчилари ҳали ҳам айнан шундай ўйлайдиган одамлар. Улар сиёсий саҳнада ҳеч нарса қилишолмайди, уларнинг ичида жиддий сиёсий фаолият олиб боришга ақли етадиганлар йўқ. Демак, 1-2 портлатиш уюштириб, ўзбекларнинг оёқланишини кутиб ўтиришади. Аммо, натижада, яна бир қатор мухолифатчилар узоқни уйламасдан иш қилиб қўйиб, узоқ йиллардан бери қамоқхонада ётган Мамадали Маҳмуд, Мурод Жўра, Юсуф Рўзимурод ва Салой Мадаминнинг укалари қаторига қўшилишади.
ББСнинг сайтида ёзилишича, Германия парламентининг бир депутати “Ўзбекистон халқ ҳаракати”ни назарда тутиб, ўзбекларнинг бу шаклда ташкилотланишини қўллаб-қувватлашга чақирибди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу сиёсатчи Галима Бухарбоева каби аҳмоқларнинг “Андижонда продемократик кучларнинг чиқиши бўлди, акромийлар – демократлардир” деган гапларига ишониб юрган содда одамлардан бири. Ҳақиқатни билгач, бу каби сиёсатчилар ҳам позициясини ўзгартириши муқаррар. Ундан кейин, ўзбек мухолифатига бўлган ишонч яна ҳам камаяди.
Ғарб давлатлари террорчиликдан ҳам воз кечмайдиган псевдодемократларни, ҳатто, диктаторликларга тутиб бериш амалиётини бошлашса, ҳайрон бўлмайман.
Буларнинг натижасида, “Бирлик”нинг ҳам саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда бироз юмшашга бошлаган сиёсий муҳит яна ёмонлашади. Яқин орада демократик жараёнларнинг олға кетишига умидни ҳам узиш керак бўлади.
Ҳали ақлини йўқотмаган ўзбек мухолифатчиларига мурожаат қиламан. Ислом дини давлатчиликнинг дунёвийлик принципини расман қабул қилмагунча, демократлар билан исломчиларининг бирлашиши мумкин эмас. Ислом динида, керак бўлса, бошқаларни алдаш учун ўз динидан воз кечгани ҳақида ёлғон гапиришга ҳам рухсат берилган. Ўзини демократ қилиб кўрсатиш ва дунёвий давлатчиликка рози эканликларини ёлғондан гапириш эса исломчилар учун оддий нарса. Буларни ҳам унутманг.
Ақл-ҳушингизни қўлга олинг. Халқдан узоқда тузилаётган масхарабоз халқ ҳаракатларидан узоқроқ туринг. Аксинча, бадали ҳамма учун, биринчи навбатда, ўзингиз учун оғир бўлади!