10 May 2010
20:29 -
Туркияда онамухолифат партияси раиси Дениз Байкал истеъфо этди
Аввалги хабаримизда Туркияда мухолифатдаги асосий партия (турклар онамухолифат партияси дейишади) – Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Дениз Байкал иштирокидаги жинсий алоқа видеоси туфайли сиёсий жанжал бошланганини билдиргандик.
Бир соатча аввал Анқарада, ўз партиясининг марказий қароргоҳида матбуот конференцияси ўтказган Дениз Байкал истеъфога кетишини эълон қилди. У видеонинг монтаж эканлигини, бу видео нафақат ўзига ва партиясига, балки, Туркиянинг келажагига қарши қилинган фитна эканлигини гапирди. У ўзини албатта оқлаяжагини ҳам урғулади ва жанжал давомидаги сиёсий жараёнлар ўз партиясига зарар беришини олдини олиш мақсадида истеъфога кетаётганини таъкидлади.
Бу йил 10 июлда 72 ёшга кирадиган Дениз Байкал бу фитна ҳукуматдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг иши эканлининг сал кам очиқча гапирди, лекин, нурчиларнинг лидери Фатхулла Гулен бу ишга алоқадор эмаслигига имо қилувчи баъзи сўзлар ҳам айтди.
“Мен сизларга ҳаққимни ҳалол этмоқдаман, сиз ҳам ҳаққингизни менга ҳалол этинг”, деди у сўзининг охирида.