29 March 2010
11:35 -
Туркия исломчиларининг нишони мамлакат конституциясининг 3-чи моддаси, ўзбек исломчиларининг иши осонроқ
Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг (АТП) лидерлари, биринчи навбатда, унинг раиси, айни пайтда, мамлакат бош вазири Ражаб Эрдўғон сўнги пайтда тез-тез Туркия Конституциясига ўзгартиришлар киритиш лозимлиги ҳақида гапириб қолди. Ўзгартиришлар демократияни ривожлантириш, иқтисодни яна ҳам кучайтиришга хизмат қилиши гапирилаётган бўлса ҳам, конституциянинг қайси моддаларини ўзгартириш назарда тутилаётгани билдирилмайди.
Аммо, сиёсатшунослар АТПнинг нишони конституциянинг учинчи моддаси эканлигини айтмоқдалар. Кеча мухолифатнинг асосий кучи, пойдеворини Отатурк яратган Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Дениз Байкал ўз партиясининг Бурса вилоят конференциясида, АТПлиларни назарда тутиб, “уларнинг дардлари конституциянинг учинчи моддаси” дебди. Унинг бу сўзлари “Миллиёт” газетасининг бугунги сонида берилган.
Хўш, Туркия Конституциясининг учинчи моддаси нима дейди? Авааламбор, шуни айтиш керакки, бу каби моддалар жуда кўп мамлакатларнинг, хусусан, Ўзбекистоннинг Конституциясида бор. Бу моддада Туркия дунёвий давлат эканлиги айтилган. Аммо, Туркия Конституциясининг бу моддасида бошқа бирорта мамлакат конституциясида бўлмаган қуйидаги жумла ҳам бор: “Бу моддани ўзгартириш мумкин эмас”.
Демак, Туркияда бу моддани, яъни, дунёвийлик принципини ўзгартиришга интилишнинг ўзи антиконституциондир. Сиёсатчиларнинг фикрича, ҳозир АТП шу моддани ўзгартириш, айни пайтда, антиконституцион ҳаракатлари учун дарҳол бекитиб ташланмалик йўлларини қидирмоқда.
Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Конституциясининг дунёвийлик принципини ўзгартириш тақиқланмаган. Демак, исломий давлат тарафдори бўлганларни, масалан, ҳизбутаҳрирчиларни, конституцион тузумга қарши бўлганлар сифатида кўрсатиш хатодир. Ҳар ким Ўзбекистон конституциясини қонуний йўллар билан истаганча ўзгартиришга интилиши мумкин. Бу ҳуқуқ мамлакат Конституцияси томонидан кафолатланган.
Шундай экан, Исломда ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дунёвийлик принципини тан олмагунча, мамлакат Конституциясининг дунёвийликни белгиловчи моддасига Туркиядаги каби жумла киритилиши шартга ўхшайди.