21 May 2011
02:49 -
Ўзбекистонлик ўсмир янги антивирус дастурини яратгани ҳақидаги хабарга ишониш қийин
“Озодлик” радиосининг ўзбекча программаси 18 ёшли Жавоҳир Мамбетовнинг тузган антивирус дастури ҳақида жамоатчиликка хабар берди. Ўзбекистонда шу пайтга қадар компютер вирусларига қарши дастур ихтироси кузатилмаган, Uz Security деб аталган янги дастур эса 150 минг турдаги вирусларга қарши тура олади. “Биринчидан, у Ўзбекистоннинг энг биринчи миллий дастури бўлганлиги унинг устунлигидир. Иккинчи томони, унинг базасини тўлдириш Касперски дастуридан уч баробар тезроқ амалга ошади. Учинчидан, у излаш фильтри бўйича текширади, яъни Касперскийдан 2-3 баробар тезроқ текширади” дебди Жавоҳир.
Ҳозирча мазкур дастур халқаро стандартлар доирасида бирор патентга эга эмас. Истардикки, Жавоҳирнинг ихтироси дунё тарафидан тан олиниб, ўзбекларни машҳур қилсин. Аммо...
Аммо, бу хабарга ишониш қийин. Биринчидан, масхарабозлик касби бўлган “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати тарафидан тарқатилаётгани учун. Иккинчидан, одамларнинг ёши ҳақидаги аввалги хабар ҳам кўрсатаётганидек, хабарчиликда масхарабозлик ёки ёлғончилик, минг афсуски, бугунги жамиятимизнинг касаллигига айланиб бўлгани учун.