20 May 2011
19:28 -
Юсуф Жуманинг озод қилиниши - сиёсий мулоқотлар самараси (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №20, 20.05.2011)
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-муассаса (Жаслиқ лагери, Қорақалпоғистон)да сақланаётган ҳурриятпарвар шоир, диссидент Юсуф Жуманинг Тоштурмага келтирилгани, унинг озод қилиниши ҳақидаги маълумотлар жамиятимизга 3-4 кун аввал келиб тушган ва бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан қатор демократик доираларнинг мулоқотлар олиб бораётгани ҳақида хабарлар мавжуд эди. Бироқ мазкур маълумотлар унинг озод қилиниши билан боғлиқ жараёнга муайян даражада таъсир ўтказиши эҳтимолидан маълумотлар очиқланмади ва шоир озодликка чиқарилиб, у АҚШга учиб кетгач, бу ҳақда гапиришнинг мавриди етди.
Шубҳасиз, шоирнинг озодликка чиқиши АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон ва бошқа бир қатор демократик ҳамжамият намоёндаларининг мамлакатимизга ташрифи ҳамда улар томонидан Ўзбекистон ҳукумати билан олиб борилган сиёсий мулоқотларнинг самарасидир. Қолаверса, сиёсий маҳкумлар масаласида демократик ҳамжамият эътиборини жалб қила олган мамлакатимиздаги фуқаролик жамияти вакиллари, хусусан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятиинг ҳам ўзига хос улуши бор. Модомики, сиёсий қарашлари туфайли бирор фуқаролик жамияти вакили, ҳуқуқ ҳимоячиси, мухолифатчи ёки журналист қамоқхонада қоларкан, бу масала кун тартибидан тушмайди...
Хорижий мамлакатларда тузилгани эълон қилинаётган “Ўзбекистон халқ ҳаракати” номли иттифоқ ўз сафларига диндорлар ва айрим “демократик” доираларни бирлаштираётгани, уларнинг мамлакатдаги тузумни инқилобий йўл билан ағдаришга бел боғлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Мазкур сиёсий калтафаҳмлик ва ножиддий ҳаракатларнинг кўпроқ провакацион характерга эга экани, ҳаракат туфайли 2005 йилдаги Андижон воқеалари такрорланиши ва шундан сўнг мамлакат яна чуқур изоляцияда қолиши эҳтимоли реаллашмоқда. Юсуф Жума ва қамоқда қолаётган бошқа сиёсий маҳкумлар Андижон ҳодисасидан кейинги вазият қурбони эканини инобатга олсак, узоқ Европадаги ҳаракатларнинг нечоғли хавфли эканини тушуниш қийин эмас. Камида Ўзбекистоннинг демократик Ғарб ва АҚШ билан демократик интеграциясини барбод қиладиган, мамлакатдаги тоталитар бошқарувнинг узоқ йиллар ҳукмронлик қилишига имкон берадиган бу ҳаракатга жамоатчилик томонидан сиёсий баҳо берилиши лозим.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ҳурриятпарвар шоир ва “Бирлик”чи Юсуф Жуманинг озод қилинишини олқишлайди. Айни пайтда мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, суд ҳокимиятини шоирнинг судланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатларни тугатиш ва бошқа сиёсий маҳкумлар ишини қайта кўришга чақиради.