17 May 2011
04:39 -
АҚШнинг Покистон ва Афғонистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман Ўзбекистонга ҳам келса керак
Марк Гроссман бу лавозимга тайинлангандан кейин биринчи марта Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистонга ташриф буюрмоқчи эканлиги ҳақида аввал хабар бергандик. Ҳозир Тожикистон ва Қозоғистоннинг ахборот воситалари АҚШлик дипломат бу икки мамлакатга ҳам кириб ўтишини билдирдилар. Тахмин қилиш мумкинки, Марк Гроссман Ўзбекистонга ҳам келади. Аммо, бизнинг матбуотда бу ҳақда ҳали ҳеч қандай хабар йўқ.